Умумий қисм [окоз
Download 1.07 Mb.
|
30.12.2019
4511-модда. Металларнинг айрим турларини қазиб олиш (ажратиб олиш) чоғида солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Олтин, кумуш, платина, палладий, мис, рух, қўрғошин ва молибден (бундан буён ушбу моддада металлар деб юритилади) бўйича солиқ базаси руда, концентрат ва (ёки) қайта ишлашнинг якуний маҳсулоти (тайёр маҳсулот) таркибидаги ҳар бир металлга нисбатан аниқланади. Олдинги таҳрирга қаранг. Металларни қазиб олиш (ажратиб олиш) чоғида қуйидагилар солиқ базаси бўлади: 1) агар ушбу қисмнинг 2-бандида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, рудани (концентратни) реализация қилиш чоғида — қазиб олинган (ажратиб олинган) металлнинг ҳақиқатда реализация қилинган қиймати, ушбу қиймат руданинг (концентратнинг) таркибида мавжуд бўлган металл ҳажмига нисбатан қўлланиладиган солиқ (ҳисобот) даври учун ўртача арифметик биржа баҳоси ва ўртача олинган реализация қилиш баҳоси ўртасида олинган юқорироқ нарх бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, ушбу металлни кейинчалик қайта ишлаш (эритиш, аффинаж) ва (ёки) транспортда ташиш харажатлари чегириб ташланади; 2) олтин ва мисни реализация қилиш чоғида — қазиб олинган (ажратиб олинган) металлнинг ҳақиқатда реализация қилинган қиймати, ушбу қиймат руда, концентрат ва (ёки) қайта ишлашнинг якуний маҳсулоти (тайёр маҳсулот) таркибида мавжуд бўлган металл ҳажмига нисбатан қўлланиладиган солиқ (ҳисобот) даври учун ўртача арифметик биржа баҳоси ва ўртача олинган реализация қилиш баҳоси ўртасида олинган юқорироқ нарх бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, ушбу металлни кейинчалик қайта ишлаш (эритиш, аффинаж) ва транспортда ташиш харажатлари чегириб ташланмайди. Бунда солиқ тўловчи олтин ва мис бўйича солиқ базасини ушбу харажатларни чегириб ташлаган ҳолда белгилашга ҳақли; 3) мустақил равишда ёхуд қайтариш шарти билан қайта ишлашга бериш асосида ажратиб олинган кумушни, платинани, палладийни, рухни, қўрғошинни ёки молибденни реализация қилиш чоғида — қазиб олинган (ажратиб олинган) металлнинг ҳақиқатда реализация қилинган қиймати, ушбу қиймат солиқ (ҳисобот) даврида ўртача арифметик биржа баҳоси ва ўртача олинган реализация қилиш баҳоси ўртасида олинган юқорироқ нарх бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, солиқ тўловчи томонидан ушбу металлни кейинчалик қайта ишлаш (эритиш, аффинаж) ва (ёки) транспортда ташиш учун қилинган харажатлар чегириб ташланади. (4511-модда иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. Агар ажратиб олинган кумуш, платина, палладий, рух, қўрғошин ёки молибден рудадаги асосий металл бўлмаса ёки уларни ажратиб олиш олтин ва (ёки) мис ажратиб олинаётган (бойитилаётган, қайта ишланаётган) ишлаб чиқариш қувватларида амалга оширилаётган бўлса, солиқ тўловчи солиқ базасини уларни кейинчалик қайта ишлаш (эритиш, аффинаж) ва транспортда ташиш харажатларини чегириб ташламаган ҳолда аниқлашга ҳақли. (4511-модда учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. Кумушни, платинани, палладийни, рухни, қўрғошинни ёки молибденни ажратиб олиш чоғида ушбу металлар рудадаги асосий металлар бўлса, бошқа металлар, шу жумладан олтин ва мис бўйича солиқ базаси уларни кейинчалик қайта ишлаш (эритиш, аффинаж) ва транспортда ташиш харажатлари чегириб ташланган ҳолда аниқланади. (4511-модда тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. Агар солиқ тўловчи металлар билан бирга бошқа қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларни, шунингдек ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилмаган нодир элементларни ва нодир ер элементларини ажратиб олаётган бўлса, бошқа металлар (элементлар) бўйича солиқ базаси уларни кейинчалик қайта ишлаш (эритиш, аффинаж) ва транспортда ташиш харажатлари чегириб ташланган ҳолда, ўртача олинган реализация қилиш баҳоси бўйича аниқланади. (4511-модда бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. Агар солиқ тўловчи рудадаги асосий металлар билан бирга бошқа металларни, шу жумладан техноген чиқиндилардан (чанг, шлак, кек, шлам ва бошқалардан) металларни ажратиб олса, ушбу металлар (элементлар) бўйича солиқ солинадиган база уларни кейинчалик қайта ишлаш (эритиш, аффинаж) ва транспортда ташиш харажатлари чегириб ташланган ҳолда ўртача олинган (ўртача арифметик биржа) реализация қилиш баҳосидан келиб чиқиб аниқланиши мумкин. (4511-модда олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради) Солиқ (ҳисобот) даври учун олтин, кумуш, палладий ва платина бўйича ўртача арифметик биржа нархи солиқ органлари томонидан Лондон қимматли металлар бозори уюшмасининг (London Bullion Market Association) эрталабки фиксинги асосида, бошқа металлар бўйича эса Лондон металлар биржасининг (London Metal Exchange) маълумотлари асосида аниқланади. Солиқ (ҳисобот) даври учун ўртача арифметик биржа нархи нархлар қайси валютада белгиланган бўлса, шу валюта бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан эълон қилинган валюта курсига кўпайтирилган металлар нархларини қўшишда ҳосил бўлган суммани кўрсатилган нархлар белгиланган кунлар сонига бўлиш орқали аниқланади. Солиқ (ҳисобот) даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳоси солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда, ушбу Кодекс 451-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган тартибда аниқланади. Солиқ органлари ҳар ойда, солиқ (ҳисобот) давридан кейинги ойнинг ўнинчи санасидан кечиктирмай, ўзлари ушбу модданинг еттинчи ва саккизинчи қисмларига мувофиқ ҳисоб-китоб қилган ҳар бир металл тури учун ўртача арифметик биржа нархини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштиради. Download 1.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling