Умумий қисм [окоз
-боб. Алоҳида шароитларда солиқ мажбуриятларини бажариш
Download 1.07 Mb.
|
30.12.2019
72-боб. Алоҳида шароитларда солиқ мажбуриятларини бажариш
481-модда. Алоҳида шароитларда қўшимча ваколатлар бериш Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йилнинг алоҳида шароитларида қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга ҳақлидир: 1) ушбу Кодексда ва «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган айрим солиқлар ва йиғимлар (бундан қўшилган қиймат солиғи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ мустасно) ставкаларини ўзгартириш; LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни. 2) ушбу Кодексда белгиланган солиқлар, шу жумладан улар бўйича бўнак ва жорий тўловлар ҳамда йиғимларни тўлаш муддатларини узайтириш; 3) солиқ, молиявий ҳисоботларни ва (ёки) солиқларни ҳисоблаб чиқариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни, шунингдек уларни тақдим этмаганлик (ўз вақтида тақдим этмаганлик) учун жавобгарликни қўлламаслик асослари ва (ёки) шартларини тақдим этиш муддатларини узайтириш; 4) солиқлар, пенялар ва жарималарни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш, шунингдек уларни бериш тартиби ва шартларини қайта кўриб чиқиш; 5) солиқлар, йиғимлар, пенялар ва жарималарни тўлаш тўғрисидаги талабномаларни жўнатиш ва ижро этиш муддатларини, шунингдек солиқлар, йиғимлар, пенялар, жарималарни ундириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш муддатларини узайтириш; 6) солиқлар ва йиғимлар бўйича (бундан қўшилган қиймат солиғи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ мустасно) солиқ имтиёзларини бериш; 7) солиқлар, пенялар ва жарималарни мажбурий ундириш чораларини тўхтатиб туриш. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиши даврида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлар ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. 482-модда. Солиқларни, солиқлар бўйича бўнак тўловларини тўлаш бўйича фоизсиз тўлашни кечиктиришнинг ёки бўлиб-бўлиб тўлашни қўллашнинг ва алоҳида шароитларда солиқ мажбуриятларини бажаришнинг вақтинчалик тартиби Солиқларни, солиқлар бўйича бўнак тўловлари бўйича фоизсиз кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти қуйидагилар бўйича берилади: ушбу Кодекс 17-моддаси биринчи қисмининг 6, 7 ва 8-бандларида кўрсатилган солиқлар бўйича — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, агар ушбу қисмнинг учинчи хатбошисида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса. Кўрсатилган солиқларга нисбатан кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти 2020 йил 31 декабрга қадар соддалаштирилган асосда, олти ойдан кўп бўлмаган муддатга берилиши мумкин; Олдинги таҳрирга қаранг. ушбу Кодекс 17-моддаси биринчи қисмининг 6 — 9-бандларида кўрсатилган солиқлар ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича — ўз фаолиятини тўхтатган ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушумлар миқдори 2020 йилнинг биринчи чорагида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади ўртача ойлик кўрсаткичга нисбатан 50 фоиздан кўпроққа камаядиган микрофирмалар, кичик корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорларга. Бундай солиқларга нисбатан ушбу модданинг бешинчи қисмида белгиланган тартибда 2020 йил 31 декабрга қадар кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имконияти берилиб, кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имконияти берилган солиқлар суммалари кейинчалик тўланади. (482-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-714-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2021 й., 03/21/714/0874-сон — 2021 йил 1 январдан эътиборан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади) LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 17-моддаси. Ушбу Кодекснинг 11-бобида назарда тутилган солиқларни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тартиби солиқларни тўлаш бўйича фоизсиз кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини беришнинг ушбу моддада назарда тутилган тартибига нисбатан татбиқ этилмайди. LexUZ шарҳи Download 1.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling