Умумий қисм [окоз


-модда. Солиқларнинг ва йиғимларнинг турлари


Download 0.69 Mb.
bet9/350
Sana13.04.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1350324
TuriКодекс
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   350
Bog'liq
ЎзР Солиқ кодекси 30.12.2019

17-модда. Солиқларнинг ва йиғимларнинг турлари
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги солиқлар белгиланади:
1) қўшилган қиймат солиғи;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг Х бўлими.
2) акциз солиғи;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг ХI бўлими.
3) фойда солиғи;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг ХII бўлими.
4) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг ХIII бўлими.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг ХХ бўлими.
5) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг ХVIII бўлими.
Олдинги таҳрирга қаранг.
51) фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи;
(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан 51-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг ХVII бўлими.
7) мол-мулк солиғи;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг ХV бўлими.
8) ер солиғи;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг ХVI бўлими.
9) ижтимоий солиқ.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг ХIV бўлими.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йиғимлар белгиланиши мумкин. Йиғимларни жорий этиш, ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ушбу Кодексда ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимни ҳамда алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ушбу Кодекс билан тартибга солинади.
(17-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат божини ҳисоблаб чиқариш ва ундириш тартиби давлат божи тўғрисидаги қонунчиликда белгиланади.
(17-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling