Умумий қисм [окоз
Download 0.69 Mb.
|
ЎзР Солиқ кодекси 30.12.2019
- Bu sahifa navigatsiya:
- I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1-боб. Асосий қоидалар 1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси билан тартибга солинадиган муносабатлар
- 2-модда. Солиқ тўғрисидаги қонунчилик
- 3-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ёки уларнинг қисмларини ушбу Кодекснинг қоидаларига мувофиқ эмас деб топиш
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (янги таҳрири) УМУМИЙ ҚИСМ [ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар] I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1-боб. Асосий қоидалар 1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси билан тартибга солинадиган муносабатлар Ушбу Кодекс солиқлар ва йиғимларни белгилаш, жорий этиш ва бекор қилишга, ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашга доир муносабатларни, шунингдек солиқ мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. Олдинги таҳрирга қаранг. 2-модда. Солиқ тўғрисидаги қонунчилик Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ушбу Кодексдан ва қабул қилиниши ушбу Кодексда тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан иборат. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг солиқ тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. (2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасининг Халқаро шартномалари тўғрисида» Қонунининг 2-моддаси. 3-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ёки уларнинг қисмларини ушбу Кодекснинг қоидаларига мувофиқ эмас деб топиш Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг бир қисми, агар мазкур ҳужжатга нисбатан қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда биттаси бажарилса, ушбу Кодекснинг қоидаларига мувофиқ эмас деб топилади: 1) ушбу Кодексга мувофиқ бундай ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган орган томонидан қабул қилинган бўлса ёхуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган тартиби бузилган ҳолда қабул қилинган бўлса; LexUZ шарҳи Қаранг: «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Қонуни, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунининг 12 — 21, 25-26-моддалари, «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари» (рўйхат рақами 2565, 28.02.2014 й.). 2) солиқ муносабатлари субъектларининг ушбу Кодексда назарда тутилган ҳуқуқларини бекор қилса ёки чекласа; LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 21-22-моддалари. 3) солиқ муносабатлари субъектлари ҳаракатларининг ушбу Кодексда белгиланган асосларини, шартларини, кетма-кетлигини ёки тартибини ўзгартирса; 4) ушбу Кодексда тақиқланган ҳаракатларга рухсат берса ёки йўл қўйса; LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекс 8-моддасининг иккинчи қисми, 10-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари, 11-моддасининг иккинчи қисми . 5) ушбу Кодекснинг нормаларига ёки қоидаларининг мазмунига бошқача тарзда зид бўлса. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 16 —18-моддалари. Ушбу Кодексга мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган ёки унинг юқори турувчи органлари бу ҳужжатни бекор қилишга ёки унга зарур ўзгартишлар киритишга ҳақли. Бу органлар ушбу Кодексга мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни бекор қилишни ёки унга зарур ўзгартишлар киритишни рад этган тақдирда, у суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг қисми улар қабул қилинган санадан эътиборан ушбу Кодексга мувофиқ эмас деб топилади. LexUZ шарҳи Қаранг: Фуқаролик кодексининг 12-моддаси, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 178 — 183-моддалари. Олдинги таҳрирга қаранг. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling