Умумий қисм [окоз


-модда. Солиқнинг ўрнини қоплаш


Download 0.69 Mb.
bet192/350
Sana13.04.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1350324
TuriКодекс
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   350
Bog'liq
ЎзР Солиқ кодекси 30.12.2019

274-модда. Солиқнинг ўрнини қоплаш
Ушбу Кодекснинг 272-моддасига мувофиқ ўрни қопланиши лозим бўлган солиқ суммаси, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобидан ҳисобга олинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 272-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчи ўрни қопланиши лозим бўлган солиқ суммасини қайтаришга доир солиқ ҳисоботини тақдим этишда солиқ органларини бу ҳақда хабардор қилган ҳолда, солиқнинг салбий суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) учун мурожаат қилиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар камерал солиқ текшируви натижаларига кўра, солиқ органи солиқ суммасининг ўрнини тўлиқ ёки қисман қоплаш тўғрисида қарор қабул қилса, мазкур солиқ суммаси солиқ тўловчига солиқ ҳисоботини тақдим этишда солиқ суммасини қайтариш ҳақида солиқ органлари хабардор қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай қайтарилади.
(274-модданинг учинчи қисмининг Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқнинг жами суммаси ўрнини тезлаштирилган тарзда қоплаш тартиби солиқ ҳисоботини тақдим этишда солиқ органларини хабардор қилган тақдирда, қуйидаги тоифадаги солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилади:
(274-модда тўртинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
1) Ўзбекистон Республикасининг йирик солиқ тўловчилар тоифасига белгиланган тартибда киритилган юридик шахсларига;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 12 июлдаги 3172-сонли қарори билан тасдиқланган «Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги»ги Низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) солиқ ҳисоботи билан бирга амалдаги банк кафолатини тақдим этган ёки солиқ органлари билан гаров шартномасини ушбу Кодекснинг 107 ёки 109-моддаларида белгиланган тартибда расмийлаштирган солиқ тўловчиларга;
(274-модда тўртинчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 107 ва 109-моддалари.
3) экспорт ва унга тенглаштирилган операцияларни амалга оширадиган шахсларга — агар илгари бу шахсларга солиқ суммаси қопланган ва бунда қонунбузарликлар аниқланмаган бўлса, ноль даражали солиқ ставкаси қўлланилиши натижасида ҳосил бўлган солиқнинг ошиб кетган суммалари қисмида;
4) чет эл дипломатик ваколатхоналарига ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарига;
5) маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига, агар бундай битимда ноль даражали ставка қўлланилиши назарда тутилган бўлса;
6) солиқ мониторинги иштирокчиларига.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқнинг ўрнини тезлаштирилган тартибда қоплашда солиқ тўловчи томонидан қайтариш учун солиқ ҳисоботида кўрсатилган солиқ суммасининг ўрни унга етти кун ичида тўлиқ ҳажмда қопланади. Бунда ўрни қопланиши учун солиқ ҳисоботида кўрсатилган солиқ суммаси асослантирилганлигининг камерал солиқ текшируви умумий тартибда амалга оширилади. Агар камерал солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ ҳисоботида ўрни қопланиши учун кўрсатилган солиқ суммаси ёки унинг бир қисми асоссиз бўлиб чиқса, солиқ тўловчи солиқнинг ўрни ўзига асоссиз равишда қопланган суммасини қоплаш санасидан то уни бюджетга тўлаш санасигача пеня ҳисобланган ҳолда бюджетга тўлаши шарт.
(274-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ суммаларининг ўрнини қоплаш тартиби ва шартлари, ушбу моддага мувофиқ камерал солиқ текширувини ўтказиш тартиби, шунингдек чет давлатлар фуқароларига солиқ суммаларини қайтариш (ТАХ FREE) тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(274-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги Низом.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling