Умумий қисм [окоз
-модда. Солиқ базасини аниқлаш тартиби
Download 0.69 Mb.
|
ЎзР Солиқ кодекси 30.12.2019
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОКОЗ: 1.
- 414-модда. Солиқ имтиёзлари
413-модда. Солиқ базасини аниқлаш тартиби
Солиқ солиш объектларининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати (ўртача йиллик қиймат) солиқ давридаги ҳар бир ойнинг охирги кунидаги ҳолатга кўра солиқ солиш объектларининг қолдиқ қийматларини (ўртача йиллик қийматларини) қўшишдан олинган сумманинг ўн иккидан бир қисми сифатида ортиб борувчи якун билан аниқланади. Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг кўчмас мулк объектлари бўйича солиқ базаси мазкур объектларга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган қиймат асосида аниқланади. Солиқ базаси ҳар бир солиқ солиш объекти бўйича алоҳида аниқланади. Солиқ тўловчи томонидан солиқни тўлаш назарда тутилмаган фаолият турлари амалга оширилган тақдирда, солиқ базаси солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган мол-мулк ҳисобини алоҳида-алоҳида юритиш асосида аниқланади. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишнинг имкони бўлмаса, солиқ базаси солиқ тўланиши назарда тутилган фаолиятдан олинадиган соф тушумнинг жами соф тушум ҳажмидаги улушига қараб аниқланади. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 26-моддаси. [ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.01.00 Мол-мулк солиғи / 07.11.01.03 Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар] 414-модда. Солиқ имтиёзлари Солиқ ҳисоблаб чиқарилаётганда солиқ базаси қуйидагиларнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтирилади: Олдинги таҳрирга қаранг. 1) маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш (бундан туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт объектлари мустасно), жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот объектларининг; (414-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради) 2) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш учун, шунингдек ипак қурти етиштириш учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган мол-мулкнинг; Олдинги таҳрирга қаранг. 3) янги нефть ва газ қудуқларининг — улар фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб икки йил муддатга. (414-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан 3-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган янги нефть ва газ қудуқларига нисбатан солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати тугагандан кейин уч йил давомида белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкаси қўлланилади. (414-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон) Қуйидагилар солиқдан озод қилинади: 1) ягона иштирокчилари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари бўлган ва ходимларининг умумий сонида ногиронлиги бўлган шахслар камида 50 фоизни ташкил этадиган ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди меҳнатга ҳақ тўлаш умумий фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган юридик шахслар; 2) қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини (номинал қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган) ўрнатганлик учун қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар, улар фойдаланишга жорий этилган пайтдан эътиборан ўн йил муддатга. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 30-моддаси. Олдинги таҳрирга қаранг. 3) қишлоқ жойларда жойлашган (бундан шаҳарлар ва туманларнинг марказлари мустасно) антенна-мачта металл конструкциялари, шу жумладан уларга ўрнатилган ҳамда уларнинг ажралмас қисми бўлган конструкциялар; (414-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 июлдаги ЎРҚ-785-сонли Қонунига асосан 3-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 03/22/785/0679-сон — ушбу банднинг қоидалари 2022 йил 1 апрелдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади) [ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.01.00 Мол-мулк солиғи / 07.11.01.02 Мол-мулк солиғи ставкалари] Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling