Умумий қисм [окоз


Download 0.69 Mb.
bet300/350
Sana13.04.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1350324
TuriКодекс
1   ...   296   297   298   299   300   301   302   303   ...   350
Bog'liq
ЎзР Солиқ кодекси 30.12.2019

XVI БЎЛИМ.
ЕР СОЛИҒИ

[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.02.00 Ер солиғи / 07.11.02.01 Ер солиғи тўловчилар ва солиққа тортиш объекти]
61-боб. Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи
424-модда. Умумий қоидалар
Ер участкаларидан фойдаланганлик учун бюджетга тўловлар ер солиғи ёки ер учун ижара тўлови тарзда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туман (шаҳар) ҳокими билан тузилган ер участкасининг ижара шартномаси асосида берилган ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови ер солиғига тенглаштирилади. Ер участкаларини ижарага олган юридик шахсларга юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар учун белгиланган солиқ ставкалари, солиқ имтиёзлари, солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби татбиқ этилади.
(424-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Юридик шахслар мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида фойдаланиладиган ер участкалари учун ер солиғи тўлайди.
425-модда. Солиқ тўловчилар
Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар (бундан буён ушбу бобда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб эътироф этилади.
Кўчмас мулк ижарага берилган тақдирда, ижарага берувчи солиқ тўловчи деб эътироф этилади. Бунда молиявий ижара (лизинг) шартномасига мувофиқ молиявий ижарага (лизинг) берилган (олинган) кўчмас мулк объектлари бўйича ижарага олувчи (лизинг олувчи) солиқ тўловчи деб эътироф этилади.
Ер участкасидан бир нечта юридик шахс биргаликда фойдаланган тақдирда, ҳар бир юридик шахс ер участкасининг фойдаланилаётган майдонидаги ўз улуши учун солиқ тўловчи деб эътироф этилади.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   296   297   298   299   300   301   302   303   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling