Умумий қисм [окоз


-модда. Солиқ тўлаш тартиби


Download 0.69 Mb.
bet311/350
Sana13.04.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1350324
TuriКодекс
1   ...   307   308   309   310   311   312   313   314   ...   350
Bog'liq
ЎзР Солиқ кодекси 30.12.2019

440-модда. Солиқ тўлаш тартиби
Йил давомида ажратилган ер участкалари учун солиқ ер участкаси ажратилган ойдан кейинги ойдан эътиборан жисмоний шахслар томонидан тўланади.
Ер участкаси майдони камайтирилган тақдирда, солиқни тўлаш ер участкаси камайтирилган ойдан эътиборан тугатилади (камайтирилади).
Солиқ бўйича имтиёзлар белгиланган тақдирда, бу солиқ имтиёзга бўлган ҳуқуқ юзага келган ойдан эътиборан тўланмайди. Солиқ бўйича имтиёзларга бўлган ҳуқуқ тугатилган тақдирда, бу солиқ мазкур ҳуқуқ тугатилган ойдан кейинги ойдан эътиборан тўлана бошлайди.
Солиқ даври учун солиқни тўлаш жисмоний шахслар томонидан 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.07.00 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ / 07.10.07.01 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар ва солиққа тортиш объекти / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари]
XVII БЎЛИМ.
СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚ

63-боб. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш
441-модда. Солиқ тўловчилар
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сувдан бирламчи фойдаланишни ёки сувни истеъмол қилишни амалга оширувчи қуйидаги шахслардан иборат:
Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари;
фаолиятини Ўзбекистон Республикасида доимий муассасалари орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
сувдан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар;
деҳқон ҳўжаликлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ерларига эга бўлган жисмоний шахслар.
(441-модда биринчи қисмининг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Аҳоли пунктларининг сув таъминоти учун сув етказиб беришни амалга оширувчи юридик шахслар фақат ўз эҳтиёжлари учун фойдаланадиган сув учун солиқни тўловчилар деб эътироф этилади.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   307   308   309   310   311   312   313   314   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling