Умумий қисм [окоз
-модда. Солиқларнинг ва йиғимларнинг турлари
Download 0.69 Mb.
|
ЎзР Солиқ кодекси 30.12.2019
17-модда. Солиқларнинг ва йиғимларнинг турлари
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги солиқлар белгиланади: 1) қўшилган қиймат солиғи; LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг Х бўлими. 2) акциз солиғи; LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг ХI бўлими. 3) фойда солиғи; LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг ХII бўлими. 4) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг ХIII бўлими. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг ХХ бўлими. 5) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ; LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг ХVIII бўлими. Олдинги таҳрирга қаранг. 51) фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи; (17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан 51-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон) 6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ; LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг ХVII бўлими. 7) мол-мулк солиғи; LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг ХV бўлими. 8) ер солиғи; LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг ХVI бўлими. 9) ижтимоий солиқ. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг ХIV бўлими. Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йиғимлар белгиланиши мумкин. Йиғимларни жорий этиш, ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ушбу Кодексда ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланади. (17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимни ҳамда алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ушбу Кодекс билан тартибга солинади. (17-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Давлат божини ҳисоблаб чиқариш ва ундириш тартиби давлат божи тўғрисидаги қонунчиликда белгиланади. (17-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling