Умумий қисм [окоз


Download 0.69 Mb.
bet257/286
Sana30.04.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1403497
TuriКодекс
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   286
Bog'liq
солик кодекси

427-модда. Солиқ базаси
Қуйидагилар солиқ базасидир:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича — ушбу Кодекснинг 428-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкалари майдонлари чегириб ташланган ҳолда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасининг умумий майдони, ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича — ушбу Кодекснинг 428-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкалари чегириб ташланган ҳолда, ер участкаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланган норматив қиймати.
(427-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи йил мобайнида солиқ тўловчига ўтган бўлса, солиқ базаси ер участкаларига тегишли ҳуқуқ вужудга келганидан кейинги ойдан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади. Ер участкасининг майдони камайтирилган тақдирда, солиқ базаси ер участкаси майдони камайтирилган ойдан эътиборан камайтирилади.
Юридик шахсларда солиқ имтиёзига бўлган ҳуқуқ вужудга келган тақдирда, солиқ базаси ушбу ҳуқуқ вужудга келган ойдан эътиборан камайтирилади. Солиқ имтиёзига бўлган ҳуқуқ бекор қилинган тақдирда, солиқ базаси ушбу ҳуқуқ тугатилганидан кейинги ойдан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади (кўпайтирилади).
Солиқ тўловчи солиқ тўлаш назарда тутилмаган фаолият турларини амалга оширганда, солиқ базаси солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган ер участкаси бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш асосида аниқланади. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш имконияти бўлмаганда, солиқ базаси солиқни тўлаш назарда тутилган фаолиятдан олинадиган соф тушумнинг умумий соф тушум ҳажмидаги улушидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.02.00 Ер солиғи / 07.11.02.03 Ер солиғи бўйича имтиёзлар]

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling