Умумий қисм [окоз


-модда. Ихтиёрий равишда солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари


Download 0.67 Mb.
bet287/338
Sana16.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1488755
TuriКодекс
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   338
Bog'liq
30.12.2019 Солик кодекси

409-модда. Ихтиёрий равишда солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликка мувофиқ солиқни ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш мажбурияти зиммасига юклатилмаган иш берувчидан даромадлар олувчи жисмоний шахслар солиқни жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар суммасидан келиб чиққан ҳолда, солиқни ихтиёрий равишда тўлаш ҳақида жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда бериладиган ариза асосида ихтиёрий асосда тўлайди.
(409-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар томонидан солиқни тўлаш жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация маълумотлари бўйича солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқариладиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш муддатларида амалга оширилади.
XV БЎЛИМ.
МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ

[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.01.00 Мол-мулк солиғи / 07.11.01.01 Мол-мулк солиғи тўловчилар ва солиққа тортиш объекти]
59-боб. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ
410-модда. Солиқ тўловчилар
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг солиқ тўловчилари (бундан буён ушбу бобда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб қуйидагилар эътироф этилади:
1) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу Кодекснинг 411-моддасига мувофиқ солиқ солиш объекти ҳисобланувчи мол-мулкка эга бўлган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари;
2) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчмас мулкка эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар.
Агар кўчмас мулк мулкдорининг жойлашган ерини аниқлашнинг имкони бўлмаса, ушбу мулкка эгалик қилувчи ва (ёки) ундан фойдаланувчи шахс солиқ тўловчи ҳисобланади.
Агар юридик шахс кўчмас мулкни молиявий ижарага (лизинг) олган бўлса, у ҳам солиқ тўловчи деб эътироф этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 411-моддаси.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   338




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling