Умумий қисм [окоз


-модда. Нархни белгилаш тўғрисидаги битим шартларининг барқарорлиги


Download 0.67 Mb.
bet144/338
Sana16.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1488755
TuriКодекс
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   338
Bog'liq
30.12.2019 Солик кодекси

202-модда. Нархни белгилаш тўғрисидаги битим шартларининг барқарорлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ўзгартирилганда нархни белгилаш ҳақидаги битимнинг нархни белгилаш тўғрисида битим тузиш, унга ўзгартишлар киритиш ва унинг амал қилишини тугатишда юзага келадиган муносабатларни тартибга солиш қисмига тааллуқли шартлари ўзгаришсиз қолади.
(202-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўғрисидаги қонунчиликда солиқ тўловчининг фаолиятига ва нарх белгилашга таъсир қилувчи ўзгартиришлар бўлган тақдирда, битим тарафлари нархни белгилаш тўғрисидаги битимнинг матнига тегишли ўзгартишлар киритишга ҳақли.
(202-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.01 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўловчилар ва солиққа тортиш объектлари / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари]
VII БЎЛИМ.
НАЗОРАТ ҚИЛИНАДИГАН ЧЕТ ЭЛ КОМПАНИЯЛАРИНИНГ ФОЙДАСИГА СОЛИҚ СОЛИШ ШАРТЛАРИ ВА УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ

26-боб. Назорат қилинадиган чет эл компанияларининг фойдасига солиқ солишнинг умумий қоидалари
203-модда. Назорат қилинадиган чет эл компанияларининг фойдасига солинадиган солиқни тўловчи шахслар
Агар ушбу бўлимда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари назорат қилинадиган чет эл компанияларининг тақсимланмаган фойдасидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда солиқ тўлаши шарт.
Чет эл компанияларини назорат қилинадиган чет эл компаниялари деб эътироф этиш тартиби ҳамда юридик ва жисмоний шахсларни бундай чет эл компанияларини назорат қилувчи шахслар деб эътироф этиш тартиби ушбу Кодекснинг тегишинча 39 ва 40-моддаларида белгиланади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти назорат қилинадиган чет эл компаниясини назорат қилувчи шахс деб эътироф этилса, у ушбу назорат қилинадиган чет эл компаниясининг тақсимланмаган фойдасини ушбу Кодексга мувофиқ солиқ солиниши лозим бўлган ўз даромадлари таркибига киритиши шарт. Юридик шахслар мазкур тақсимланмаган фойдани фойда солиғи базасига, жисмоний шахслар эса – жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи базасига киритади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган қоидалар ҳар бир назорат қилинадиган чет эл компаниясига нисбатан унинг ҳар бир назорат қилувчи шахси томонидан алоҳида қўлланилади.
Ушбу Кодекснинг 204-моддасида назарда тутилган ҳолларда назорат қилинадиган чет эл компанияларининг тақсимланмаган фойдаси ушбу Кодексга мувофиқ солиқ солишдан озод қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 39, 204 ва 208-моддалари.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   338




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling