Умумий қисм [окоз
-модда. Инвестициявий чегирма
Download 0.67 Mb.
|
30.12.2019 Солик кодекси
308-модда. Инвестициявий чегирма
Олдинги таҳрирга қаранг. Солиқ тўловчи ушбу Кодекснинг 306-моддасига мувофиқ аниқланадиган активнинг бошланғич қийматидан келиб чиққан ҳолда амортизация қилиниши лозим бўлган амортизация қилинадиган активлар бўйича инвестициявий чегирмаларни ушбу моддада белгиланган тартибда ва шартларда қўллашга ҳақли. (308-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон) Инвестициявий чегирма амортизация харажати деб эътироф этилади. Инвестициявий чегирма қуйидаги миқдорда қўлланилади: Олдинги таҳрирга қаранг. 1) янги технологик ускуналар қийматининг, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва (ёки) технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш харажатларининг ва (ёки) ахборот тизимларини яратишга доир инвестиция лойиҳалари доирасида маҳаллий ишлаб чиқаришнинг дастурий таъминотини сотиб олишга йўналтириладиган маблағлар суммаларининг 20 фоизи миқдорида; (308-модда учинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 2) ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга йўналтириладиган маблағлар суммасининг 10 фоизи миқдорида. (308-модда учинчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон) Ушбу Кодекс 317-моддасининг 17-бандига мувофиқ чегириб ташланмайдиган харажатлар бўйича инвестициявий чегирма берилмайди. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 317-моддаси. Инвестициявий чегирма янги технологик ускунани ишга тушириш амалга оширилган ёхуд ўз ишлаб чиқаришини модернизация қилиш, техник ва (ёки) технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш амалга оширилган, ишлаб чиқариш янги қурилиш шаклида кенгайтирилган, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш амалга оширилган, лаборатория тестларини ва синовларини ўтказиш учун комплекслар, ахборот тизимларини яратиш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида маҳаллий ишлаб чиқаришнинг дастурий таъминоти сотиб олинган ҳисобот (солиқ) даврида қўлланилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Ушбу модда мақсадларида товарларни (хизматларни) ишлаб чиқариш жараёнида солиқ тўловчи томонидан фойдаланиладиган, чиқарилган кунидан эътиборан кўпи билан уч йил ўтган машиналар ва ускуналар (шу жумладан транспорт ускуналари) янги технологик ускуналар деб эътироф этилади. (308-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Амортизация қилинадиган актив у бўйича инвестициявий чегирма қўлланилган санадан эътиборан уч йил ичида реализация қилинган, бепул берилган ва бошқача тарзда чиқиб кетган тақдирда, инвестициявий чегирманинг амал қилиши бундай активнинг чиқиб кетиши рўй берган ҳисобот (солиқ) даврида жамғарилган амортизация суммасидан уни чегириб ташлаш орқали бекор қилинади. Ушбу модда еттинчи қисмининг қоидалари амортизация қилинадиган активнинг фавқулодда вазиятлар (табиий офат, ёнғин, авария ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатлар) туфайли чиқиб кетиши ҳолларига нисбатан, шунингдек амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қиймати унинг чиқиб кетиш санасига қадар ушбу Кодекснинг 306-моддасида белгиланган нормалар бўйича тўлиқ амортизация қилиниши мумкин бўлган ҳолларда татбиқ этилмайди. (308-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан еттинчи ва саккизинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling