Умумий қисм [окоз


-модда. Солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатларни ҳисоблаш тартиби


Download 0.67 Mb.
bet3/338
Sana16.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1488755
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   338
Bog'liq
30.12.2019 Солик кодекси

5-модда. Солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатларни ҳисоблаш тартиби
(5-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатлар, рўй бериши керак бўлган воқеа ёки содир қилиниши керак бўлган ҳаракатни кўрсатган ҳолда календарь сана билан ёки вақтнинг йиллар, чораклар, ойлар ёки кунлар билан ҳисобланадиган ўтиш даври билан аниқланади.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Календарь санадан ёки рўй бериши керак бўлган воқеадан кейинги кун солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатни ҳисоблаш бошланадиган кун деб ҳисобланади.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Йиллар билан ҳисобланадиган муддат муддатнинг охирги йилининг тегишли ойи ва кунида тугайди. Бунда кетма-кет келадиган ўн икки ойдан иборат ҳар қандай вақт даври йил деб эътироф этилади, бундан календарь йил мустасно.
Чораклар билан ҳисобланадиган муддат муддатнинг охирги ойининг тегишли кунида тугайди. Бунда чорак уч календарь ойга тенг деб ҳисобланади, чораклар ҳисоби эса календарь йил бошидан юритилади.
Ойлар билан ҳисобланадиган муддат муддатнинг охирги ойининг тегишли санасида тугайди.
Агар муддатнинг тамом бўлиши тегишли сана мавжуд бўлмаган ойга тўғри келса, муддат мазкур ойнинг охирги кунида тугайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади.
(5-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар муддатнинг охирги куни қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади.
(5-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Амалга оширилиши учун муддат белгиланган ҳаракат муддатнинг охирги куни соат 24 га қадар бажарилиши мумкин.
Агар ҳужжатлар ёхуд пул маблағлари алоқа ташкилотига муддатнинг охирги куни соат 24 га қадар топширилган бўлса, муддат ўтказиб юборилмаган деб ҳисобланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Фуқаролик кодексининг 11-боби.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   338




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling