Умумий қисм [окоз


-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври


Download 0.67 Mb.
bet314/338
Sana16.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1488755
TuriКодекс
1   ...   310   311   312   313   314   315   316   317   ...   338
Bog'liq
30.12.2019 Солик кодекси

453-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври
Қуйидагилар солиқ давридир:
юридик шахслар учун — чорак;
жисмоний шахслар учун — календарь йил.
Қуйидагилар ҳисобот давридир:
юридик шахслар учун — бир ой;
жисмоний шахслар учун — календарь йил.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 29-моддаси.
454-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби
Солиқ тўловчилар солиқни ушбу Кодекснинг 451 ва 4511-моддаларига мувофиқ аниқланган солиқ базасидан ва тегишли солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда, мустақил равишда ҳисоблаб чиқаради.
Фойдали қазилмаларнинг алоҳида турлари бўйича солиқ суммаси солиқ базасидан ва белгиланган солиқ ставкасидан, лекин белгиланган солиқ суммасидан кам бўлмаган ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Солиқ тўловчилар томонидан солиқ ҳисоботи ҳар бир ҳисобот ва солиқ даври тугагандан кейин солиқ ҳисобида турган жойдаги, норуда қурилиш материаллари бўйича эса — қазиб олиш амалга оширилган жойдаги солиқ органларига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:
юридик шахслар томонидан — солиқ даври бошланганидан эътиборан ортиб борувчи якун билан ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай;
жисмоний шахслар томонидан — йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай.
Солиқни тўлаш қуйидагича амалга оширилади:
юридик шахслар томонидан — ҳар ойда кейинги ойнинг 20 санасидан кечиктирмай;
жисмоний шахслар томонидан — солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай.
(XVIII бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 45-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
XVIII1 БЎЛИМ.
ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ ҚАЗИБ ОЛГАНЛИК УЧУН МАХСУС РЕНТА СОЛИҒИ


Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   310   311   312   313   314   315   316   317   ...   338




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling