Умумий қисм [окоз


Download 0.67 Mb.
bet317/338
Sana16.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1488755
TuriКодекс
1   ...   313   314   315   316   317   318   319   320   ...   338
Bog'liq
30.12.2019 Солик кодекси

4545-модда. Солиқ ставкалари
Минимал солиқ ставкаси, агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ базасига нисбатан 25 фоиз миқдорида белгиланади.
Ер қаъри участкасидан геологик жиҳатдан ўрганиш учун фойдаланиш ёки аҳамиятли тижорат салоҳиятига эга бўлган, аввал қидирув ўтказилган ер қаъри участкасида алоҳида объектлар бўйича металларни ёхуд углеводород хом ашёсини қазиб олиш ҳуқуқи танлов савдоларига қўйилганда, танлов савдоларининг ташкилотчиси ёки танлов савдоларининг иштирокчилари солиқ ставкасининг оширилган миқдорини таклиф қилишга ҳақли. Бунда солиқ тўловчи солиқларни оширилган солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқаради.
4546-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври
Календарь йил солиқ даври ҳисобланади.
Йилнинг чораги ҳисобот давридир.
4547-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби
Солиқ тўловчилар солиқни мустақил равишда, ушбу Кодекснинг 4544-моддасига мувофиқ аниқланган солиқ базасидан ва тегишли солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқаради. Бунда чет эл валютасида ифодаланган солиқ базаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг солиқ ҳисоботини тақдим этиш санасида белгиланган курси бўйича миллий валютада қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Солиқ ҳисоботи солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига солиқ тўловчи томонидан ҳар бир ҳисобот ва солиқ даври тугаганидан кейин қуйидаги муддатларда тақдим этилади:
рента зарари мавжуд бўлган даврда — йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай;
солиқ базаси мавжуд бўлган даврда — ҳар чоракда, ортиб борувчи якун билан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай.
Солиқни тўлаш ҳар чоракда кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай амалга оширилади.
(XVIII1 бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон — Ушбу бобнинг қоидалари металларни ва углеводород хом ашёсини қазиб олиш 2022 йил 1 январдан кейин бошланадиган лицензия олинган ер участкаларига нисбатан қўлланилади.)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.01.00 Умумий масалалар / 07.92.00.00 Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар]

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   313   314   315   316   317   318   319   320   ...   338




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling