Умумий қисм [окоз


Download 0.67 Mb.
bet318/338
Sana16.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1488755
TuriКодекс
1   ...   314   315   316   317   318   319   320   321   ...   338
Bog'liq
30.12.2019 Солик кодекси

XIX БЎЛИМ.
ЙИҒИМЛАР

[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.05.00 Республика йўл жамғармасига ажратмалар ва йиғимлар / 07.92.00.00 Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар]
Олдинги таҳрирга қаранг.
65-боб. Йиғимлар
(65-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
455-модда. Йиғимларнинг турлари
Йиғимлар жумласига қуйидагилар киради:
1) чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим;
2) алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар, жумладан:
алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғим;
умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш учун йиғим.
(455-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида» Қонуннинг 15-иловаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4551-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
456-модда. Солиқ тўловчилар
Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг эгалари ёки улардан фойдаланувчилар ушбу воситаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимнинг солиқ тўловчилари деб эътироф этилади.
Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш корхоналари ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш бошланганлиги ҳақида ваколатли давлат органи хабардор қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномага эга бўлган юридик шахслар алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимнинг солиқ тўловчилари деб эътироф этилади.
(456-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   314   315   316   317   318   319   320   321   ...   338




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling