Умумий қисм [окоз


-модда. Операцияларнинг айрим турлари бўйича зарарларни ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари


Download 0.74 Mb.
bet205/281
Sana16.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1500283
TuriКодекс
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   281
Bog'liq
Янги солик кодекси Ўзбекистон 30 12 2019 (2)

336-модда. Операцияларнинг айрим турлари бўйича зарарларни ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари
Юридик шахснинг мол-мулк мажмуи сифатидаги корхонани устав фондида (устав капиталида) иштирок этиш улушини реализация қилишдан ёки унинг бошқача тарзда чиқиб кетишидан кўрилган зарар реализация қилинган (чиқиб кетган) активларга айнан ўхшаш активларни реализация қилишдан (уларнинг чиқиб кетишидан) олинган даромадлар ҳисобидан компенсация қилинади.
Ишончли бошқарув шартномаси бўйича кўрилган зарарлар ишончли бошқарув муассисининг солиқ базасини белгилашда ҳисобга олинмайди. Бундай зарарлар ушбу ишончли бошқарувнинг келгусидаги даромадларига ўтказилади.
Оддий ширкат шартномасида (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномада) иштирок этишдан шерикларнинг (иштирокчиларнинг) олган зарари ишончли шахсда ушбу оддий ширкат оладиган келгуси даромадларга ўтказилади.
Хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан кўрилган зарарлар биргаликда аниқланади ва тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган солиқ базасини аниқлашда ҳисобга олинмайди. Бундай зарарлар шу хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан олинадиган келгуси даромадларга ўтказилади.
Муомалада бўлмаган қимматли қоғозлар ва муддатли битимларнинг муомалада бўлмаган молиявий воситаларига доир операциялар бўйича зарарлар алоҳида аниқланади ва худди шундай операциялардан олинган даромадлар ҳисобидан ҳар бир солиқ базаси доирасида компенсация қилинади.
Солиқ тўловчи ушбу моддада назарда тутилган зарарларни улар кўрилган солиқ давридан кейинги ўн йил мобайнида келгусига ўтказишни амалга оширишга ҳақли. Бунда ушбу Кодекс 333-моддасининг олтинчи қисмида кўрсатилган чеклов бундай зарарларга нисбатан татбиқ этилмайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.01.00 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.04 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.01.00 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.08 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш, ҳисобот ва тўлаш]

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   281




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling