Умумий қисм [окоз


-модда. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фойдасига солиқ солиш


Download 0.74 Mb.
bet279/281
Sana16.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1500283
TuriКодекс
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   281
Bog'liq
Янги солик кодекси Ўзбекистон 30 12 2019 (2)

480-модда. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фойдасига солиқ солиш
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фойда солиғини ушбу Кодексда белгиланган ставка бўйича тўлайди. Бунда фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлаш йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай амалга оширилади.
Фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи ушбу Кодекснинг 43-бобида назарда тутилган даромадларнинг барча турлари нотариусларнинг даромадлари деб эътироф этилади.
Нотариал фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар чегириладиган харажатлар жумласига киритилади. Бунда чегирилмайдиган харажатлар ушбу Кодекснинг 317-моддасига мувофиқ аниқланади.
Фойда солиғи тўланганидан кейин хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг тасарруфида қолган фойда солиқ солиш мақсадида дивидендларга тенглаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда, солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ўз ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини электрон тарзда амалга ошириши учун фойдаланилиши мумкин. Қонунда назарда тутилган ҳолларда, бошқа манфаатдор шахслар ҳам ушбу ахборот ресурси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини амалга ошириши мумкин.
(56-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 мартдаги ЎРҚ-607-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2020 й., 03/20/607/0279-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар. Ота ва онадан бири ёхуд ота-она вафот этган кўп болали оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир. Ушбу имтиёз Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади;
(436-модда биринчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-640-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2020 й., 03/20/640/1348-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс томонидан нотижорат ва бюджет ташкилотларига маблағларни депозитга жойлаштиришидан тўланадиган фоизларга тўлов манбаида ушбу Кодекс 337-моддаси биринчи қисмининг 12-бандида белгиланган миқдордаги солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади ва бундай даромадлар олувчиларнинг солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади.
(344-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-646-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7) давлат пенсиялари, қонун ҳужжатларида белгиланган нафақалар, бундан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш бўйича нафақа) мустасно;
(369-модда биринчи қисмининг 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-646-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон — 2020 йил 1 апрелдан эътиборан юзага келган муносабатларга ҳам татбиқ этилади.)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, касаба уюшмалари, хайрия, экология жамғармалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан ташкил этилган бошқа жамғармалар томонидан кўрсатилган ёрдам:
Уставда назарда тутилган фаолият доирасида бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар;
даволаш ва тиббий хизматлар қиймати, ногиронларни профилактика ва реабилитация қилиш учун техник асбоб-ускуналар олиш;
жисмоний шахснинг манфаатларини кўзлаб, товарлар ва хизматларни етказиб берувчидан олиш;
хайрия мақсадида бошқа шаклларда қўллаб-қувватлаш (бундан пул шаклида қўллаб-қувватлаш мустасно).
(369-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-646-сонли Қонунига асосан 15-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон — 2020 йил 1 апрелдан эътиборан юзага келган муносабатларга ҳам татбиқ этилади.)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, касаба уюшмалари, хайрия ва экология жамғармалари томонидан солиқ тўловчиларга бериладиган нафақалар, шунингдек пул маблағлари тарзидаги ёрдамнинг бошқа турлари, бироқ солиқ даври мобайнида ўн беш миллион сўмдан ошмаган ҳолда.
(378-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-646-сонли Қонунига асосан 20-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон — 2020 йил 1 апрелдан эътиборан юзага келган муносабатларга ҳам татбиқ этилади.)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу бобнинг қоидалари солиқ агентларига ва ушбу Кодекснинг 482-моддасида назарда тутилган ҳолларга нисбатан татбиқ этилмайди.
(97-модданинг ўн учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 1 декабрдаги ЎРҚ-652-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.12.2020 й., 03/20/652/1581-сон — 2020 йил 1 мартдан эътиборан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   281




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling