Умумий қисм [окоз


-модда. Дивидендлар тарзидаги даромадларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари


Download 0.74 Mb.
bet210/281
Sana16.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1500283
TuriКодекс
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   281
Bog'liq
Янги солик кодекси Ўзбекистон 30 12 2019 (2)

343-модда. Дивидендлар тарзидаги даромадларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентига тўланадиган дивидендларга ушбу Кодекснинг 345-моддасида назарда тутилган тартибда тўлов манбаида солиқ солинади ва бундай даромадларни олувчи томонидан солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади.
Агар дивидендлар Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентига тўланса, олинган дивидендларга нисбатан тўланадиган солиқ суммаси уни олувчи томонидан олинган дивидендлар суммасидан ва ушбу Кодекс 337-моддаси биринчи қисмининг 11-бандида белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб, мустақил равишда аниқланади. Бунда дивиденд олувчилар ушбу моддага мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасини даромад манбаи жойлашган жой бўйича тўланган солиқ суммасига камайтиришга, агар Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳақли эмас.
344-модда. Фоиз тарзидаги даромадларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентига тўланадиган фоизлар ушбу даромадларни олувчининг солиқ базасида ҳисобга олинади ва унга ушбу бўлимда назарда тутилган тартибда солиқ солинади.
345-модда. Солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан солиқни ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ҳамда тўлаш тартиби
Дивидендлар ва фоизлар тарзида даромадлар тўловчи юридик шахслар ушбу Кодекс 343-моддасининг биринчи ва 344-моддасининг иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда солиқ агентлари деб эътироф этилади.
Солиқ агенти Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентлари деб эътироф этиладиган юридик ва (ёки) жисмоний шахсларга дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга нисбатан ҳар бир солиқ тўловчи бўйича алоҳида солиқ суммасини ушбу Кодекс 337-моддасининг биринчи қисми 11-бандида ёки 381-моддасида назарда тутилган солиқ ставкалари бўйича кўрсатилган даромадларни ушбу моддада белгиланган тартибда ҳар бир тўловга татбиқан белгилайди.
Дивидендлар олувчи солиқ тўловчининг даромадларидан ушлаб қолинадиган солиқ суммасини аниқлашда солиқ базаси ҳар бир олувчига нисбатан солиқ агенти томонидан шу олувчига тўғри келадиган солиқ солинадиган дивидендлар жами суммасининг улуши сифатида аниқланади. Дивидендларнинг солиқ солиниши лозим бўлган бундай жами суммаси юридик шахс томонидан барча олувчиларнинг фойдасига тақсимланиши лозим бўлган, ушбу юридик шахс томонидан жорий ҳисобот (солиқ) даврида ва ўтган ҳисоботда (солиқ даврларида) олинган дивидендларни дивидендларни олувчилар фойдасига тақсимлаш санасидаги дивидендлар умумий суммасига камайтирилган дивидендларнинг умумий суммаси сифатида аниқланади. Бунда тақсимланадиган дивидендларнинг умумий суммасини ушбу юридик шахс томонидан олинган дивидендлар суммасига камайтириш, башарти ушбу олинган дивидендлар суммаси аввал ушбу юридик шахснинг дивидендлар тарзида олинган даромадларига нисбатан солиқ базасини аниқлашда ҳисобга олинмаган бўлса, амалга оширилади.
Солиқ агенти ушбу Кодекс 344-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган фоиз тарзидаги даромадларга нисбатан солиқ суммасини, ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган тартибга айнан ўхшаш тартибда аниқлайди.
Дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи ўзининг солиқ ҳисобига олинган жойидаги солиқ органига дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирмай солиқ агентлари томонидан тақдим этилади.
Солиқ суммаси дивидендларни ва фоизларни тўлаш муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланади.
Солиқ агенти дивидендлар ва фоизларни олувчининг талабига кўра, ушбу шахсга солиқ даври учун даромад суммаси ва ушлаб қолинган солиқнинг умумий суммаси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклдаги маълумотнома тақдим этиши шарт.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   281




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling