Умумий қисм. Тўдакўл сув омбори жойлашган худуд тавсифи. Иқлими


Download 122.5 Kb.
bet3/6
Sana11.05.2023
Hajmi122.5 Kb.
#1450864
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Диплом Тудакул

Сув олиб келувчи канал
Узунлиги 5 км, тагининг кенглиги 20 м, қиялиги 4,0, чуқурлиги 4м, сув сарфи 100 м3/с, Аму-Бухоро каналидан сув етказиб беради.
Тўғон
Тўғон танаси табиий карьер ва палахса тупроқдан иборат. Тупроқ зичлаштирилган, бирлигидаги оғирлиги 1,62-1,64 г/см3. Коменск лабораториясида тупроқларнинг фильтрлаш қобилияти дала шароитида қуйма услубда ўрганилган.
Фильтрация коэффициенти 0,002-0,35 м/сутка. Юқориги қиялик унчалик мустахкам бўлмаган тош-Бухоро охактошлари билан мустахкамланган. Тўғон асоси бўлиб алеврит қаватли ва линзали тупроқ хизмат қилади. Ён томонларининг юқори қисми кучсиз цементли конгломератлардан иборат.
Тўғон параметрлари:

  • ўркач белгиси 227,00 м

  • ўркач бўйича узунлик 4000 м

  • энг баланд жой 12 м

  • ўркач кенглиги 16 м

  • асосининг кенглиги 148 м

  • қияликларнинг жойлашуви: юқориги 1:1,3; 1:7

пастки 1:5
Дренаж ва назорат ўлчов асбоблари лойихада кўрсатилмаган. Сув омбори косаси табини Тўдакўл ботиқлигидан хосил қилинган. Бухоро вохасининг четидан 10-12 км шарқда Қуйимозор ва Оқмозор платалари чегарасида жойлашган бўлиб, шимолий-шарқдан жанубий-ғарбга чўзилган. Унинг кенглиги ғарбда тўғон дарвозаси яқинида 3,5 км дан, марказий қисмида 10-12 км га етади. Шимол томонда ботиқлик Қуйимозор платаси билан чегараланган. Плата камарининг шимолий-ғарб қисмидаги баландлиги 20-25 м, шимолий-шарқдан камар сурилиб боради ва тўлқинсимон текислик билан бирлашиб ботиқликни шарқ томондан чегаралайди. Жанубдан ботиқлик Қодиршайх баландлиги билан ўралган ғарбий қисмининг баландлиги 30 м га етади. Тўдакўл ботиқлиги ер сиртидаги ва ер остидаги сувларнинг ийғилиши учун табиий идиш бўлиб, сув кўп йиллардан Зарафшон дарёси сувининг ортиқча қисмини сақлаш мумкин. Ботиқлик туби деярли текис, илгари шўр билан қопланган эди.


Сув чиқариш иншооти
Сув чиқаргич минора шаклида узунлиги 136 м, 50 м3/с сарф қилиш қобилиятига эга. Тўғон танасининг ўнг ёнида жойлашган. 1977 йил “Узгипроводхоз” институти лойхасига кўра қурилган. Сув чиқаргич таркибига қуйидагилар киради:
- Кириш каллаги, тузилиши жихатдан тўғри бурчакли кесимга эга бўлган темир-бетон қути шаклида, баландлиги 0-6,30 м гача бўлган шўнғувчи деворли, тубининг кенглиги 14,00 дан 6,60 м гача, узунлиги 21 м. Чиқиш қисмида каллак оқизиқларни ушлаб қолувчи панжара билан тўсилган остона баландлиги 216,26 м.
Босимли қисм икки кўзли темир-бетон қувурдан иборат бўлиб, тўғри бурчакли кесимли, узунлиги 20,0 м 3,10х4,3 метрли ўлчамга эга хар бир кўз.
- Зулфинлар камераси босимли ва босимсиз қисмларни ажратади. Камера фундаменти узунлиги 9 м, кенглии 9,4 м, баландлиги 10,74 м. Яхлит темир-бетондан қуйилган. Баландликка кўра иншоот 2 ярусга ажратилган: биринчи ярусда ишчи ва таъмирлаш зулфинлари, ўйиқли конструкциялар. Ясси ва ғилдиракли зулфинлар ўлчами 3,2х4,5 м. Иккинчи қаватда (машина зали) 2 винтли электр ва қўлда бошқариладиган кўтариш механизмлари мавжуд.
- Босимсиз қисм 2 кўзли темир-бетон қувурларнинг 2 звеносидан ташкил топган, хар бир кўзнинг кесими 3,10х4,30 м.
Қуйи бьеф билан бирлашув темир-бетон лотоклардан иборат бўлиб, бу лоток деворлари шўнғувчи ва 14 метргача ўзгарувчи кенгликка эга.

Download 122.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling