Умумий кимёвий технологиянинг назарий асослари кириш


§. Қандай материаллардан кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарилади


Download 115.93 Kb.
bet10/20
Sana19.04.2023
Hajmi115.93 Kb.
#1364816
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20

§. Қандай материаллардан кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.


Корхоналарда кимёвий реакциялар ёрдамида қайта ишлаш учун келтириладиган ҳамма материаллар қандай олинганлигидан қатъи назар, кимёвий хом ашё деб аталади. Масалан, водород ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида кўпинча табиий ёнувчи газ, аммиак учун —водород ва азот, нитрат кислота учун - аммиак, сув ва ҳаво кислороди, аммиакли селитра учун — аммиак ва нитрат
кислота ишлатилади. Кимёвий ишлаб чиқаришнинг асоси ер остида жойлашган ва тоғ-кон саноатида қазиб олинадиган қазилма хом ашёдир. Минерал хом ашё рудали, рудасиз ва ёнувчи турларга бўлинади.
Рудали хом ашё металлар ва металл қотишмалар олиш учун, рудасиз хом ашё, асосан кимёвий маҳсулотлар олиш учуи ишлатилади. Бундай классификация шартлидир. Рангли металларнинг сульфидли рудаларини қайта ишлаб, олтингугурт ва сульфат кислота каби кимёвий маҳсулотлар - олтингугурт ва сульфат кислота ишлаб чиқариш билан бир вақтда металлар ҳосил қилинадиган битта хом ашёдан бир вақтнинг ўзида ҳам металлурияда, ҳам кимёвий мақсадларда фойдаланишга мисол бўла олади. Рудасиз минерал хом ашёларнииг энг муҳим турлари: ош тузи, олтингугурт ва олтингугурт колчедани, оҳактош, апатитлар ва фосфоритлар ҳамда силвинитдир. Бироқ, кўпинча, апатит рудалари деб хам аталади.
Қазиб олинадиган хом ашёнинг учинчи гуруҳи —ёнувчи қазилмалардир. У битта умумий хоссаси - ёнувчанлиги билан бирлашган. Яқин вақтларгача ёнувчи хом ашё фақат ёқилғи деб қараларди ва у калориялилиги — ёниш мосламаларида ёнганда ажралиб чиққан иссиқлик миқдорига қараб баҳоланар эди. Аммо улардан ҳозирги вақтда ҳам асосан энергия манбаи сифатида фойдаланилса-да, (унинг анчагина қисми иссиқлик электр станцияларида ҳосил қилинади), унинг кимёвий хом ашё сифатидаги муҳим аҳамияти эътироф этилган. Ундан азотли ўғитлар (водород, асосан метаннинг сув буғи билан ўзаро таъсиридан олинади), бўёқлар, фармацевтик препаратлар, ўсимлик ва ҳайвонларни ҳимоя қилиш воситалари, пластик массалар, кимёвий толалар, каучуклар олинади. Бу қисқача рўйҳатдан кўриниб турибдики, ёнувчи қазилмалар кимёвий хом ашёнинг энг муҳимларидан бўлиб, барча кимёвий маҳсулотларнинг ярмидан кўпи шу хом ашёлардан ишлаб чиқарилади. Шу сабабдан ёнувчи қазилмалар, хусусан газ ва суюқ ҳолатдаги қазилма қолдиқлари чексиз эмаслигини эслатиб ўтиш ҳамда келгуси авлодни бундай кимёвий хом ашёсиз қолдирмаслик учун бу борада энергетикани ривожлантириш зарур. Ўсимлик ва ҳайвонлардан олинадиган хом ашёлар: ёғоч, тери, жун, ипак, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши чиқиндилари ва бошқалар
ҳам муҳим аҳамиятга эга. Масалан, ёғоч —целлюлоза, қоғоз, сунъий ипак ишлаб чиқариладиган хом ашёдир.



        1. Download 115.93 Kb.

          Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling