Умумий кимёвий технологиянинг назарий асослари кириш


§. Сувнинг кимёвий ишлаб чиқаришдаги аҳамияти


Download 115.93 Kb.
bet12/20
Sana19.04.2023
Hajmi115.93 Kb.
#1364816
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20

§. Сувнинг кимёвий ишлаб чиқаришдаги аҳамияти.


Сувни тежаш муаммоси.
Сувнинг аҳамияти ҳақидаги саволга сиз, масалан, минерал кислоталарнинг, ишқорларнинг олиниш усулларини, гидратация жараёнлари ва ҳоказоларни эслаб жавоб берасиз.
Ишлаб чиқаришда сув реагент сифатида иштирок этадиган олтита (ёки кўпроқ) реакцияларнннг тенгламаларини ёзинг. Кимёвий реагент сифатида ишлатиладиган сувга қандан талаблар қўйилади?
Агар ишлаб чиқариладиган маҳсулот таркибида қўшилмалар бўлмаслиги керак бўлса, дастлаб бундай маҳсулотларнинг сувини йўқотиш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун кўпинча конденсатлар қўлланилади. Сувнинг кўп миқдоридан эритувчи сифатида фойдаланилади. Чунки сув кўпгина қаттиқ, суюқ ва газ моддаларнинг энг қулай ва арзон эритувчиси ҳисобланади. Унинг бу хусусияти ундан фақат реагентларни эритмага ўтказиш учунгина эмас, балки моддаларни тозалашда, чунончи, газлар аралашмасини "кераксиз қўшилмалардан, масалан углерод (IV)-оксиддан тозалашда ва бошқаларда ҳам ишлатилади.
Қандай ишлаб чиқаришларда сувдан эритувчи сифатида фойдаланилади?
Сувнинг кимёвий ишлаб чиқаришда ишлатиладиган яна бир соҳасини кўриб ўтамиз. Сиз кимёни дастлаб ўргана бошлаганингиздаёқ сувнинг энергетика билан узвий боғлиқлигига эътибор бергансиз. Кимёдан бирор реакция ўтказиладиган
бўлса, сиз дарҳол газ горелкасини ёки спирт лампа ёқиш учун гугурт ахтара бошлайсиз. Дарҳақиқат, жуда кўп кимёвий реакциялар фақат юқори ҳароратлардагина етарли тезликда боради. Кўп реакцияларга кимёвий ўзгариши учун энергия керак. Кимё заводларида сувнинг сарф бўлиш масаласига бу далилларнинг қандай алоқаси бор? Буларнинг бир-бирига боғлиқлигининг икки томонига эътибор бериш керак: 1) реакцияларнинг ҳароратсини берилган даражаларда, иссиқликни чиқариб ёки иссиклик бериб бошқариш керак; 2) кимёвий реакцияларда ҳосил бўлган иссиқликдан ва реакцияларнинг юқори ҳароратли маҳсулотлари иссиқлигидан фойдаланиш керак. Бунинг учун кўп ҳолларда сувдан — энг арзон ва қулай иссиқлик тарқатувчидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Кўриб ўтилганлар асосида сувнинг кимёвий ишлаб чиқаришдаги аҳамияти ҳақида муҳим хулоса чиқариш мумкин. Кимё корхоналари учун одатда жуда кўп миқдорда сув керак, ҳисоблаб чиқилганда бир тонна маҳсулот ишлаб чиқариш учун баъзан минглаб тонна сув сарф бўлади. Сувни тежаб сарфлаш керак, у ишлаб чиқариш (қандай қилиб?) учун тайёрланади, агар у беҳуда сарфланса, етмай қолади. Ҳозирги вақтда жуда кескинлашган бу ҳолдан қутулишнинг бирдан бир йўли — сув сарфини камайтириш ва энг муҳими ундан такрор фойдаланишдир.



        1. Download 115.93 Kb.

          Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling