Умумий кимёвий технологиянинг назарий асослари кириш
§. Кимё заводларида энергия сарфини камайтириш
Download 115.93 Kb.
|
§. Кимё заводларида энергия сарфини камайтириш.Кўп кимёвий маҳсулотлар масалан хлор, фосфор, кальций карбид ишлаб чиқаришда сарф бўладиган энергия, маҳсулотлар таннархининг 50% ига ва ҳатто, ундан ҳам ортиқ бўлади. Сизга маълумки, кўп кимёвий реакциялар фақат юқори ҳароратлардагина етарли даражада тез боради ва шунинг учун дастлабки моддалар олдиндан қиздирилади. Эндотермик реакциялар ўтказиш учун ҳам энергия талаб этилади. Ҳозирги вақтда энергиянинг солиштирма сарфини камайтириш муаммосига катта эътибор берилмоқда. Кимёвий цехларда буғ қозонлари, буғ турбиналари, иссиқлик алмаштиргичлар қурилади, уларда сув ва бошқа моддалар реакция маҳсулотлари билан чиқиб кетаётган иссиклик ҳисобига исийди — кимёвий цехлар энергокимёвий цехларга айланади. Энергияни тежаб сарфлаб кимёвий реакциялар иссиқлигидан фойдаланиш ҳисобига кўп маҳсулотлар (аммиак, нитрат кислота ва бошқалар) ишлаб чиқариш мумкин. Энергия сарфини ҳисобга олиш мақсадида энергетик баланслар тузилади; энергетик баланс энергиядан қандай фойдаланилаётганлигини, унинг қаерларда йўқолаётганлигини аниқлашга ҳамда бу исрофни камайтириш йўлларини кўрсатишда ёрдам беради. Мисол учун корхона маълумотлари асосида 1 соат давомида колчедан куйдиришнинг иссиқлик балансини кўриб чиқамиз: 3-жадвал
Download 115.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling