Умумий қоидалар
Download 82.5 Kb.
|
2 5380004944118024001
Умумий қоидалар. Ушбу Низом давлат кадастри хизматининг фаолияти давомида унинг мақсади, вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди. 1.1. Давлат кадастри хизмати “Урганчтрансгаз” унитар корхонаси марказий бошқарув аппаратининг таркибий қисми бўлиб, у ўз йўналиши бўйича “Урганчтрансгаз” УК директор ўринбосарига бўйсунади, қоида ва қонунда белгиланган тартибда ташкил қилинади ва тугатилади. 1.2. Давлат кадастр хизмати ўз йўналиши бўйича назорат қилувчи директор ўринбосари тавсияси билан корхона директорининг буйруғига асосан қонунда белгиланган тартибда шу лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадаган етакчи муҳандис бошчилик қилади. 1.3. Хизматнинг бошқа ходимлари хизмат етакчи муҳандиси ҳамда ўз йўналиши бўйича назорат қилувчи директор ўринбосари тавсияси билан корхона директорининг буйруғига асосан қонунда белгиланган тартибда шу вазифага тайинланади ва озод қилинади. 1.4. Давлат кадастри хизматининг иш фаолияти жорий ва истиқболли режалар (дастурлар, тадбирлар, йўналишлар ва ҳакозо), шунингдек ходимларнинг ўз вазифаларини ва раҳбарларнинг алоҳида топшириқларини лозим даражада бажаришларига асосан амалга оширилади. 1.5. Давлат кадастр хизмати ходимларининг квалификация талаблари, мажбуриятлари, ҳуқуқ ва жавобгарликлари лавозим йўриқномаси билан белгиланади. 1.6. Давлат кадастр хизмати ўз фаолиятида унитар корхона Уставига, Меҳнат тўғрисидаги қонунларга, соҳага оид ва умумий бўлган меъёрий ҳужжатларга, юқори ташкилот топшириқ ва кўрсатмаларига, ушбу Низомга, шунингдек ИСО-9001 Ҳалқаро стандарти талабларига, меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, ички меҳнат тартиби ва бошқа меъёрий ҳужжатларга асосан амал қилади. 1.7. Давлат кадастр хизмати ўз фаолиятини корхонанинг таркибий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади. 1.8. Давлат кадастр хизмати тўғрисидаги Низом корхона директори томонидан тасдиқланади. Download 82.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling