Гапириш
|
Диалог:
А2
тўғри маълумот ола билади ва бера олади
саломлаша олади ва мурожаат қила олади
таклиф, тавсия қила олади ва таклифга жавоб бера олади, узр сўрашнинг содда кундалик шаклларини ишлата олади
қисқа мулоқотда иштирок эта олади
содда иборалардан фойдаланиб таниш мавзуда ўз фикрини ифода эта олади
содда юмушлар (масалан чипталар сотиб олиш, харид қилиш, ошхонада таом буюра олиш)ни амалга ошира олади
тушунмаганлигини билдира олади
А2+
оммавий вазиятларда одамлар билан мулоқотга кириша олади
қисқа суҳбатларда ўз режалари ҳақида муаммосиз иштирок эта олади (масалан, кечқурун ёки дам олиш кунлари режалари бўйича)
кундалик ҳаётга оид ўзи қизиққан ёки ўзига бевосита алоқадор мавзуларда қисқа суҳбатларда иштирок эта олади
олдиндан режалаштирилган кундалик суҳбатларда маълум таниш мавзуларда савол-жавоб қила олади, фикр ва маълумот алмаша олади
бошқалар фикрига қўшилиш ёки қўшилмасликни ифодалай олади
чет тилида маълумот, йўриқномалар ва бошқалар юзасидан тегишли жавобларни қайтара олади (масалан кўчада ўрганилаётган тил соҳиби бўлган сўзлашувчи мурожаат қилганда)
|