Умумий ўрта таълим мактаб химия курсида ҳисоблашга доир масалалар ечишда пропорциялардан фойдаланиш


Download 54.5 Kb.
Sana21.04.2023
Hajmi54.5 Kb.
#1372520
Bog'liq
7 Qosimova M 2


УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБ ХИМИЯ КУРСИДА ҲИСОБЛАШГА ДОИР МАСАЛАЛАР ЕЧИШДА ПРОПОРЦИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


М.Я.Қосимова, Ш.У.Мирзарахимова
Фарғона Политехника Институти
Email: qosimovamaxbubaxom22@gmail.com

Химиядан ҳисоблашга оид масалалар одатда, мураккаблик даражасига, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг тайёргарликларига қараб турли методлар билан ечилади. Улардан бир масалаларни пропорциялар тузиб ечиш методидир. Бу метод ечиладиган масалаларнинг ечими қийматларининг ўзаро пропорционал боғланганлигига асосланган [1].


1-масала. Авагадро қонунига мувофиқ 22 водород нормал шароитда (н.ш.да) 22,4 л ҳажмни эгалласа, 6 г водород қанча ҳажмини эгаллайди?
Ечиш. Масала шартидан кўринадики, водород массаси билан унинг ҳажми ўзаро пропорционал боғланган.
Демак, 6 г водород 2 г дан қанча кўп бўлса, унинг ҳажми v ҳам 22,4 л дан шунча кўп бўлади; буни эътиборга олиб қуйидаги пропорцияни тузамиз.
ёки
Бундан: [2] , демак, л.
2-масала. 20 кг ўтувчи натрийни нейтраллаш учун неча кг сулpфат кислота керак?
Ечиш. Реакция тенгламасини тузиб, тегишли қийматлар белгиланади:

1 молp 2 молp 98 г 80 г.
Масала шартида моддаларнинг миқдори кг ларда белгилангани учун келтирилган сонлар ҳам шу бирликда белгиланади:

98 кг 80 кг
х 20 кг
Реакция тенгламасидан кўринадики, 80 кг ни нейтраллаш учун 98 кг керак. Бу химиявий процессда қатий миқдорий боғланиш мавжуд. Демак, берилган 20 кг ишқорнинг миқдори 80 кг дан қанча кам бўлса, кислота ҳам 98 кг дан шунча кам бўлади. Шунга мувофиқ пропорция тузамиз:
, бундан 80 кг х= 20 кг  98 кг,
кг
Демак, жавоб: 20 кг ишқорни нейтраллаш учун 24,5 кг керак.
3-масала. Таркибида рух сульфид ҳамда рух ва олтингугурт бўлган маълум миқдордаги алдама рух тўлиқ ёндирилганда 1,12 л (н.ш) сульфит ангидрид ҳосил бўлган. Ана шу алдама рух намунасидан қанча миқдорда рух бўлган?
Ечиш. а) 1,12 л сульфид ангидрид таркибидаги олтингугурт миқдори қанча?

22,4 л 32 л
1,12 л х
яъни, 1,12 л 22,4 л дан неча марта кам бўлса изланаётган олтингугурт миқдори х ҳам 32 г дан шунча марта кам бўлади, буни эътиборга олиб пропорция тузамиз:
ёки
б) рух сульфидда 1,6 г олтингугурт қанча миқдор рух тўғри келади?
znS молекуласида бир атом S ва бир атом zn бор.
1 молp 1г-атом 1 г-атом
98 г 65 г 32 г
У 1,6 г
Бундан фойдаланиб, юқоридаги каби пропорция тузамиз.
ёки ,

Бу масалани соддароқ қуйидагича ечиш мумкин. Бу ерда рух сулpфид таркибидаги рух миқдорини нинг ҳажми билан боғласак
65 г - 22,4 л
z - 1,12 л

Юқоридаги мисол ва масалалардан кўринадики, пропорциялар тузиш усулини қуйидаги ҳолатларда қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади [3]:

  1. Реакция махсулотларидан бирининг миқдорини дастлабки мода асосида топиш керак бўлганда;

  2. Дастлабки моддалардан бирининг миқдори асосида реакция махсулотларидан бирини ҳисоблашда ва аксинча, реакция маҳсулоти асосида дастлабки моддалардан бирини ҳисоблашда;

  3. Дастлабки модда миқдори асосида реакция махсулотининг унумини ҳисоблашда;



Фойдаланилган адабиётлар

  1. М.Д.Абрамов, С.Т.Тешабоев. Химиядан ҳисоблашга доир масалалар ечиш. Т.: Ўқитувчи, 1973. - 136 б.

  2. Я.Ф.Чекмарёв. Арифметика ўқитиш методикаси. Т.: Ўқитвчи, 1965. - 448 .

  3. В.М.Брадис. Методика преподавания математики в средней школе. М.: 1951. - 504 с.

Download 54.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling