Умумий ўрта таълим мактабларида “Математика” фанини ўқитишда назария билан амалиётнинг ўзаро боғлиқлигининг педагогик асослари


-модуль-блок усулида ишлаш тамойили


Download 34.03 Kb.
bet3/3
Sana29.03.2023
Hajmi34.03 Kb.
#1306787
1   2   3
Bog'liq
Документ Microsoft Word

-модуль-блок усулида ишлаш тамойили: ушбу усул таълим жараёнига киритилган барча ўқув материалларини қамраболи уларнинг шакл жиҳатдан алоҳида тузилмаларга бўлинишини билдиради. Мазкур тамойилга кўра таълим жараёни турли фанларда мустақил шаклланган блоклар асосида амалга оширилади.
Ўқув материални модулларга тақсимлашда қатор мезонларга амал қилинади: ўзлаштиришнинг мажбурийлиги, фан туркумлари, ўқитиладиган материал ҳажми, баён этиш услуби (назарий, тарихий, методик) шулар жумласидандир. Модуль тизимида ўқитиш таълимда узвийлик, кўп боскичлилик, индивидуаллик каби масалаларни ҳал қилиш имкониятини беради.
«Модуль» тушунчаси технологик характерга эга бўлиб, ўқув жараёнининг якунланган бирлиги сифатида қабул қилинган ва ўзининг мақсадли кўрсатмалари, ташкилий шакл ва якунида мажбурий назорат турларини қамраб олган ҳолда ўқувчиларга кейинги модулга ўтишини таъминлаш билан бирга, тайёргарлик жараёнини табақалаштириш, таълимни индивидуаллаштириш имкониятини беради. Модуль ўқувчиларнинг ҳар бир босқичда юқори тайёргарлик даражасига эришиб, кейинги (цикл) туркумга ўтишга даврийлик тамойилига асосланади. Модулга тайёргарликнинг эгилувчанлиги ва хилма-хиллигини таъминловчи синов бирликлари тизими киритилади.
Модуль тўлақонли ишлаши учун қуйидагилар зарур:

  • модуль-блокли ўқитишга қаратилиши;

  • фаолият турларини шакллантирилишига йўналтирилган модуллар ўзаро боғлиқ бўлиши;

  • ҳар бир модуль ўзининг тугалланган натижаси, ўқитиш услуби ва технологиясига эга бўлиши;

  • ҳар бир модуль муайян назорат тизими билан якунланиб кейинги модуль бошланишини.

Умумий ўрта таълим ўқитувчиларини тайёрлашда ўқитишда назария ва амалиётнинг ўзаро боғлиқлигилаш йўналишларини белгилашда хорижий мамлакатлар таълим тизимидаги назария билан амалиётнинг ўзаро боғлиқлиги асосида тенденциясини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли «Умумий ўрта таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида қатор вазифала белгилаб берилган. Ҳар бир умумий ўрта таълим муассасасининг жаҳоннинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиши, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларини кенг жорий қилиши, ўқув-педагогик фаолиятга, мастер-класслар ўтказишга, малака ошириш курсларига хорижий ҳамкор таълим муассасаларидан юқори малакали ўқитувчилар ва олимларни фаол жалб қилиш ана шундай вазифалардан ҳисобланади. Қарор ижросини таъминлаш учун хорижий мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиб, таълим, фан, ишлаб чиқариш ва ўқитишда назария ва амалиётнинг ўзаро боғлиқлигини жорий этиш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Хорижий мамлакатларда касбий-техник таълимни қуришнинг айрим қисмлари тавсифига тўхталамиз.
Хорижий мамалакатларда касбий таълим кейинги йилларда кескин ўзгарди. Фан ва техника ривожи, янги техник ишланмалар, технологиялар ва меҳнатни ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг янги шакллари қўлланиши ходимларнинг касбий тайёрланганлигига талабларни кескин ошириб юборди.
Болгарияда умумхалқ муҳокамасидан кейин «Таълимни ривожлантириш ҳақида тезислар» қабул қилиндики, улар таълим тизимини ривожлантириш истиқболларини белгилаб берди. Таълимни янгилаш учун Болгария иқтисодий ва сиёсий структураларини қайта қуриш кучли туртки бўлди. Бунда янги типдаги ўрта мактабга – 12 йиллик таълим кўзда тутилган ягона ўрта сиёсий мактабга катта ўрин ажратилди. Мазкур ягона ўрта сиёсий мактаб уч босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичнинг давомийлиги ўн йил. Ўқиш 6 ёшдан бошланади. Биринчи босқичда кенг умумтаълим тайёргарлик берилади, меҳнатга қизиқиш шакллантирилади. Иккинчи ва учинчи босқичлар давомийлиги 2 йил (11- ва 12-синфлар). Бунда ўқувчилар кенг политехник йўналишда касб асосларини ўрганади, аста-секинлик билан муайян мутахассисликни эгаллайди. Босқични тамомлаганидан кейин ўқувчиларга махсус ҳужжатлар: биринчи босқичдан кейин уни тамомлаганлик ҳақида ўқувчининг касбий йўналганлигини билдирувчи шаҳодатнома берилади; иккинчи босқични тамомлагандан сўнг умумтаълим тайёргарлик даражаси ҳақидаги шаҳодатнома ва танланган мутахассислик бўйича тайёргарлик даражаси ҳақидаги шаҳодатнома берилади; учинчи босқич якунида ўрта таълимни тамомлагани ва касбий тайёргарлик олгани ҳақида диплом берилади. Ўқишни тамомлаган битирувчилар техникум ва ОТМларга кириши мумкин.
Италияда касбий таълим икки типдаги таълим муассасаларида: 2 ва 3 йиллик касбий мактаб ва ўрта техник кадрлар ҳамда маъмурият ходимларини тайёрлайдиган беш йиллик техник институтларда олиб борилади. Институтни тамомлаганлар университетга кириш ҳуқуқига эга бўлади. Уларда тўққизта йўналиш бўйича тайёргарлик амалга оширилади. Техник институтларнинг вазифаси юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш. Таълим иккита цикл бўйича олиб борилади: дастлабки икки йил таълимнинг тайёргарлик курси; кейинги уч йилда мутахассислик бўйича назарий билим ва амалий кўникма, малакалар шакллантирилади.
Британия таълим тизими, ҳамма ердаги каби, давлатнинг иқтисодий вазиятини акс эттиради. 1980 йилдан Буюк Британияда миллий касбий малака (квалификация) лойиҳаси яратилган ва тасдиқланган. Лойиҳа бешта даражани ўз ичига олади:
1-даража – бир хилдаги ишни амалга ошириш қобилияти;
2-даража – касбда нисбатан юқори компетентлик;
3-даража – юқори компетентлик: ходим анча мураккаб топшириқларни бажаради (техник даражаси);
4-даража – комплекс ва тизимлаштирилган ишларни бажаришда юқори компетентлик (олий техник даражаси);
5-даража – юқори тоифали мутахассис.
Касбий таълим тизимида коллежнинг ўрнини коллеждаги ўқитишнинг университетлар, ишлаб чиқаришдаги таълим, бандлик хизматлари ва таълим институтлари билан алоқаси белгилайди. Танланган мутахассислик ва малака даражасига кўра ўқувчилар коллежда бир йилдан беш йилгача ўқиши мумкин. Коллежни тамомлаган талабалар қуйидаги ташкилотлар томонидан таъсис қилинган дипломларни олади:
- Қироллик санъат жамияти;
- Лондон шаҳарлар ва гильдиялар институти;
- Миллий академик кенгаш;
- Техник таълим бўйича кенгаш;
- Бизнес соҳасида таълим бўйича кенгаш.
Таълим учта технология бўйича амалга оширилади:
- йўриқнома (инструктаж) орқали таълим (паст даража);
- ўқитувчи раҳбарлигидаги таълим (ўрта даража);
- мустақил таълим йўли билан таълим (юқори даража).
Ўқув дастурларига имтиҳон олинадиган фанлар, қўшимча курслар, талабанинг ўз қизиқишларини акс эттирадиган ва иқтисодий шароитларга боғлиқ ҳолда тезкор мослашиш имконини берадиган машғулотлар ҳисобига ўтказилади.
Юқорида таъкидланганидек, АҚШда кейинги йилларда икки йиллик коллежлар кенг тарқалди. Улар ўрта, касбий-техник ва умумий ўрта таълимнинг ривожланиш тенденцияларига жиддий таъсир ўтказмоқда. Бундай икки йиллик коллежларнинг турли типлари мавжуд: юниорлар ва техник коллежлар, техник институтлар. Техник институтлар бир ёки бир неча соҳада касбий тайёргарликни амалга оширади. Техник коллежлар 18 дан 30 ёшгача бўлган ўқувчилар контингенти билан ишлайди. Юниорлар коллежлари 17-18 ёшлилар билан, ҳам умумий, ҳам касбий таълим соҳасида ишлайди.
Таълим мазмунини ишлаб чиқиш жараёни икки: тадқиқотчилик ва амалий босқичдан иборат.
Тадқиқотчилик босқичи эҳтиёжи юзага келган касб мазкур минтақада ёки бошқа минтақалар касблар рўйхатида мавжудлигини аниқлайди. Бундай касб мавжуд бўлса, ҳужжатлар бир минтақадан бошқасига юборилади. Мазкур касб мавжуд бўлмаса, минтақалар кенгаши таълимнинг янги мазмуни: меҳнат бозорида эҳтиёж, шу касбни эгаллаган шахсларнинг касбий ривожланиш истиқболларини ишлаб чиқишга асоснома беради. Амалий босқичда стандарт курслардан фойдаланиш имкониятлари ўрганилади. Кейин заруратга кўра янги таълим курслари ишлаб чиқилади.
Германияда ўрта бўғин техник зиёлиларнинг (техниклар, усталар ва бошқ.) асосий қисмининг тайёргарлиги касбий билим юртларида амалга оширилади. Билим юртларига асосий мактабни (5-8-9 синф) тамомлаган, 3 йил давомида касбий таълимнинг дуал тизимини (ишлаб чиқаришда шогирдлик, касбий мактаблар) ўтаган ёки махсус мактабда ишчи малакаси (квалификацияси)ни эгаллаган, албатта аввалги таълим кундузги шаклда бўлганида бир йилдан икки йилгача йўналиши бўйича амалий иш тажрибасига эга бўлганлар қабул қилинади. Натижада, узлуксиз касбий-амалий тайёргарликнинг умумий ҳажми, касбий билим юрти таълимини ҳам қўшганда, 5,5-6,5 йилга тенг бўлади. Ёшларни олий касбий билим юртларига (амалий йўналтирилган муҳандис кадрлар тайёрлаш) киришга тайёрлаш учун дуал тизим ёки қўшимча касбий мактаблардан кейин ўқитиш бир-икки йил муддатли махсус ўқув юртлари касбий обермактаблар мавжуд. Бунда ишлаб чиқаришда бир йиллик амалий иш тажрибаси талаб қилинади. Натижада, ишчи касбларга ўргатишнинг умумий вақти олий касбий билим юртларини ҳисобга олмаганда 6-7 йилга тенг бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, хорижий мамлакатлар иш тажриббасидаги касбий таълимнинг йўналганлигини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, уларда асосан ёшларнинг касбий тайёргарлигини ишлаб чиқариш билан узвий боғлиқ ҳолда олиб борилади. Ишчи кучининг сифатини такомиллаштириш ғояси бу жараённинг амалий натижаси сифатида катта аҳамият касб этади. Бу давлатлар иш тажрибасини ўрганиш мамлакатимизда умумий ўрта таълим жараёни тизимини ишлаб чиқариш ва ўқитишда назария ва амалиётнинг ўзаро боғлиқлигилашни амалга оширишнинг асосий йўналишларини такомиллаштириш имконини беради.
Adabiyotlar

  1. Тожиев М., Баракаев М. Математика ўқитиш методикаси (1-қисм, ўқув қўлланма). – Т.: “Фан ва технология”, 2017, 328 б.

  2. Баракаев М. ва б. Математика фанини ўқитишнинг замонавий технологиялари. –Т.: 2017, 131 бет

  3. Aкмалов.A. Математикада синфдан ташқари машғулотлар. – Т.: 2017

  4. Узоқбаев, Азизбек. "7 СИНФ АЛГЕБРА КУРСИНИ НАЗАРИЯ БИЛАН АМАЛИЁТНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ ТАМОЙИЛИ АСОСИДА ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ." Журнал математики и информатики 1.2 (2021).

  5. X. F. Sharipov, N. T. Abriyev, B. Boymatov. “FAZODA KILLING VECTOR MAYDONLAR GEOMATRIYAS”. Toshkent Viloyati Chirchiq Davlat Pedagogika Instituti, 2021.

  6. Abriyev, N. (2022). FAZODA HARAKATLAR GRUPPASI. Scienceweb academic papers collection.

  7. Abriyev, N. T. "TEKISLIKDA KILLING VEKTOR MAYDONLAR GEOMETRIYASI." Eurasian Journal of Mathematical Theory and Computer Sciences 3.1 (2023): 101-105.

  8. Uzoqboyev, Azizbek, Sarvar Abdullayev, and Nematillo Abriyev. "ROBOTOTEXNIK MEXANIZMLARNING MAXSUSLIKLARINI IZLASHDA MATRITSAVIY USULNING QO’LLANISHI." Eurasian Journal of Mathematical Theory and Computer Sciences 3.1 (2023): 92-100.

  9. Turaev, U., K. Ostanov, and N. Abriyev. "USE OF INFORMATION AND COMMUNICATION TECHNOLOGIES IN MATHEMATICS LESSONS AS A MEANS OF STUDENTS'CREATIVE THINKING DEVELOPMENT." Science and innovation 1.A6 (2022): 437-447.

  10. Abriyev, Nematillo. "FAZODA HARAKATLAR GRUPPASI." Scienceweb academic papers collection (2022).

  11. Uzoqbayev, Azizbek, Abbos Samandarov, and Kamoliddin Ne’matov. "ROBOTOTEXNIK MEXANIZMLARNING MAXSUSlKLARINI TOPISH ALGORITMI." Eurasian Journal of Academic Research 3.1 Part 6 (2023): 150-153..

Download 34.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling