Умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ


Download 256.55 Kb.
bet2/3
Sana16.06.2023
Hajmi256.55 Kb.
#1509289
1   2   3
Bog'liq
345 03.06.2021 Лицей мактаб рейтингини аниқлаш

Босқичлар

Ижрочилар

Тадбирлар

Муддатлар




1-босқич

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

1. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда тегишли ҳудуддаги умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий сўровномалар ва назорат ишларини ўтказиш бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда ишчи гуруҳлар тузиш.

Ҳар йили 20 январ қадар

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

2. Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш бўйича жадвалларни Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтидаги махсус платформага (monitoring.tdi.uz) жойлаштириш.

Ҳар йили 1 февралга қадар




2-босқич

Умумий ўрта таълим муассасалари

1. Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш бўйича жадвалларга маълумотлар киритиш ҳамда уларни ҳудудий бўлинмаларга тақдим этиш.

Ҳар йили 25 апрелга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда тизимида умумий ўрта таълим муассасаси бўлган вазирлик
ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари

2. Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш бўйича жадвалларни асослантирувчи ҳужжатлари билан биргаликда махсус платформага жойлаштириш.

Ҳар йили 1 майга қадар




3-босқич

Ишчи гуруҳлар

Умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий сўровномалар ва назорат ишларини ўтказиш.

Ҳар ўқув йили давомида




4-босқич

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

1. Умумий ўрта таълим муассасаларида ўтказилган ижтимоий сўровномалар ва назорат ишлари натижалари ҳамда ҳисоблаш методикаси асосида умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш.
2. Рейтинг натижаларини оммавий ахборот воситаларида ва Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтида эълон қилиш.

Ҳар йили
1 сентябрга қадар

Умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш мезонлари ва ҳисоблаш
МЕТОДИКАСИ

Умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда уларнинг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолиятини умумий ўрта таълим муассасалари рейтинги орқали баҳолаш мезонлари ва ҳисоблаш
МЕТОДИКАСИ


Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сон қарорига
2-ИЛОВА
Академик лицейлар рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом академик лицейларнинг фаолияти самарадорлиги бўйича рейтингини (кейинги ўринларда — рейтинг) аниқлаш тартибини белгилайди.
Мазкур Низом «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейлари ҳамда бошқа ҳарбийлаштирилган йўналишдаги академик лицейларга нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Рейтинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда — Таълим инспекцияси) томонидан ҳар йили аниқланади.
3. Рейтингни аниқлаш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ташкил этилади.
2-боб. Рейтингни аниқлашнинг мақсад ва вазифалари
4. Академик лицейлар рейтингини аниқлаш мазкур таълим муассасаларида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, улардаги таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларнинг педагогик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ўқитиш сифати бўйича юқори кўрсаткичларга эришиш ҳамда таълимнинг кейинги босқичи учун юқори малакали кадрларни тайёрлашга замин яратиш мақсадида амалга оширилади.
5. Қуйидагилар рейтингни аниқлашнинг вазифалари ҳисобланади:
академик лицейлар фаолияти самарадорлиги бўйича мониторинг юритиш, кўрсаткичлари паст бўлган лицейларнинг фаолиятига оид таҳлилий маълумотларини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига (кейинги ўринларда — Вазирлик) тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш учун тақдим этиш;
кенг жамоатчиликни академик лицейлар фаолияти ҳамда ўқув-тарбия жараёнларининг самарадорлиги ҳақида холис ахборотлар билан таъминлаш.
3-боб. Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш
6. Рейтингни аниқлашга оид маълумотларни шакллантириш Таълим инспекцияси томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи чорагида амалга оширилади.
7. Таълим инспекцияси томонидан маълумотларни шакллантириш мақсадида рейтингни аниқлаш мезонларига мос равишда жадваллар ишлаб чиқилади ва рейтинг аниқланаётган йилнинг 10 декабрь санасигача Вазирликка етказилади.
8. Академик лицейлар томонидан маълумотлар 1 февралга қадар Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтидаги махсус платформага (monitoring.tdi.uz) (кейинги ўринларда — махсус платформа) жойлаштирилади.
Асословчи ҳужжатлар тақдим этилмаган маълумотлар рейтингни ҳисоблашда инобатга олинмайди.
9. Таълим инспекцияси тақдим этилган маълумотларни 1 апрелга қадар таҳлил қилади. Маълумотларни тасдиқлаш учун 10 апрелга қадар махсус платформага жойлаштиради.
10. Олий таълим муассасасининг масъул проректори ва академик лицей директори томонидан маълумотлар тасдиқланиб, 1 майга қадар махсус платформага жойлаштирилади.
Махсус платформага рейтинг аниқланаётган йилнинг 1 майидан сўнг қўшимча маълумот жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Махсус платформага жойлаштирилган маълумотлар бўйича Таълим инспекцияси асослантирувчи ҳужжатлар сўраб олиши мумкин.
Асослантирувчи ҳужжатлари тақдим этилмаган маълумотлар рейтингни ҳисоблашда инобатга олинмайди.
4-боб. Рейтинг натижаларини ҳисоблаш ва эълон қилиш
11. Таълим инспекцияси тўпланган маълумотлар асосида академик лицейлар рейтингини аниқлайди.
Рейтинг балларини ҳисоблаш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган Академик лицейлар рейтингини аниқлаш мезонлари ва ҳисоблаш методикаси асосида амалга оширилади.
12. Таълим инспекциясига рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида:
а) олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган академик лицей битирувчиларининг сони тўғрисидаги маълумотлар, хусусан:
давлат олий таълим муассасаларига қабул имтиҳонларида қатнашган битирувчилар сони ва уларнинг тўплаган баллари бўйича маълумотлар — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан;
Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган нодавлат ҳамда хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиалларига қабул имтиҳонларида қатнашган битирувчилар сони ва уларнинг тўплаган баллари, халқаро эътироф этилган нуфузли рейтинг агентликларининг (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) топ 1000 талик рўйхатига кирган хорижий олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган битирувчилар сони ва уларнинг тўплаган баллари бўйича маълумотлар — мазкур олий таълим ташкилотлари томонидан;
б) бошқа мезонлар бўйича маълумотлар — академик лицейлар томонидан тақдим этилади.
13. Рейтинг қуйидаги ҳисоблаш тамойиллари асосида аниқланади:
тегишли рейтинг мезони бўйича энг юқори натижага эга академик лицей аниқланади;
энг юқори натижага эга бўлган академик лицейга мазкур мезон учун белгиланган энг кўп балл берилади;
бошқа барча академик лицейларнинг баллари шу мезон бўйича энг юқори баллга эга бўлган академик лицейнинг баллари йиғиндисига нисбатан ҳисобланади;
ҳар бир мезон бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси академик лицейлар рейтингини белгилайди. Бунда, баллари йиғиндиси тенг бўлган академик лицейларнинг рейтинги тасдиқланган мезонлар кесимида энг юқори балл кўрсаткичлари назарда тутилган мезон бўйича тўпланган баллдан келиб чиққан ҳолда устуворлик бериб аниқланади. Устуворлик берилган мезон бўйича тенг баллик академик лицейлар мавжуд бўлганда, уларнинг ҳар бирига тегишли ўрин берилади.
14. Рейтинг натижалари ҳар йили кейинги ўқув йили бошланишидан кечикмай Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва оммавий ахборот воситаларида ёритилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
15. Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар Таълим инспекциясида беш йил мобайнида сақланади.
16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Академик лицейлар рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Академик лицейлар рейтингини аниқлашни ташкил этиш
СХЕМАСИ


Download 256.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling