Умумий ўрта таълим муассасаларида “Зўравонликка қарши 16 кун” кампанияси доирасида ўтказиладиган “Биз зўравонликка қаршимиз” тадбирини ўтказиш бўйича услубий тавсиялар


Download 51.69 Kb.
bet1/3
Sana31.01.2024
Hajmi51.69 Kb.
#1817699
  1   2   3
Bog'liq
Услубий тавсиялар


Умумий ўрта таълим муассасаларида “Зўравонликка қарши 16 кун” кампанияси доирасида ўтказиладиган “Биз зўравонликка қаршимиз” тадбирини ўтказиш бўйича услубий тавсиялар

Мазкур акция давомида мактабнинг педагогик жамоаси, ўқувчилар ва уларнинг ота оналари қамраб олинади. “Биз зўравонликка қаршимиз” тадбирларини ўтказиш давомида педагог ва ота-оналарга болаларга нисбатан содир этиладиган зўравонлик ҳолатларининг асоратлари, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш усуллари ҳақида маълумот берилади. Ўқувчи-ёшларга эса зўравон шахс ҳамда кучли инсон орасидаги фарқ, жамоат жойларида бегона шахслардан ўз-ўзини ҳимоя қилиш усуллари ҳақида тавсиялардан иборат бўлган маълумотлар тақдим этилади.


I. Мактабни жиҳозлаш.
Фойе: “Биз зўравонликка қаршимиз”, “Зўравонлик кучлилик белгиси эмас”, “Зўравонликларсиз – эркин мактаб” ва бундан ташқари, акция мавзусига мос тарзда ихтиёрий бошқа шиорлар билан кўргазма материаллари жойлаштирилади. Шунингдек, акция давомида имкониятга қараб мактабда ижобий муносабат, яхшиликни тараннум этадиган сокин мусиқа янграб туради.
Бундан ташқари, фойега мазкур акция давомидаги тадбирлар дастурини жойлаштириш (ҳар бир мактаб ижодий ёндашган ҳолда ўз дастурини ишлаб чиқиш ҳуқуқига эга).
Бунда қуйидаги йўналишлар ўз аксини топади:
1. Педагогик жамоа билан ишлаш.
2. Ота-оналар йиғилиши, ўтказилган тадбирлар ва йиғилишлар.
3. Ўтказилган танловлар.
4. Тренинглар, флешмоблар, видеофилмлар ва челленж.
Синф хоналари ва у ерга кириш жойларини ўша синфнинг раҳбари ва ўқувчилари “зўравонликсиз ҳаёт”ни қандай тасаввур қилишса ўша тасаввуридан келиб чиқиб, безатишади.
Мактабнинг чиқиш жойида эса “Бугун оила аъзоларингиз ва яқинларингизга уларни қанчалик яхши кўришингизни айтишни унутманг” деган ёзув кўзга ташланиб туриши керак.
Акция доирасида педагог-ходимлар учун “Сехрли кўзгу” машғулоти ва ўқувчилар учун “Сехрли стул” машғулоти ўтказилади. (2-илова)
Жараёнлар имкон қадар табиий, самимий ўтказилиши ва шу асосда ролик тасвирга олиниши мақсадга мувофиқ келади. Тасвирга олинган роликлар ҳар бир синф учун ўрин ажратилмайди. Барча синф ўқувчиларини хурсанд қилиш мақсадида турли йўналишларда номинациялар бўйича баҳоланади.
Масалан:
- Энг яхши ролик;
- Энг аҳил-иноқ синф;
- Энг қизиқарли ролик;
- Синф ўқувчиларини бирлаштира олган ролик ва хоказо.

Download 51.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling