Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида
Download 49.41 Kb.
|
устама баённомаси охиргиси
Умумтаълим мактабида ўқув-тарбия жараёнига шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқ ва ташаббускор, юқори касб даражасини намоён этиб келаётган психологи фаолияти баҳолаш мезонлари асосида ўрганилганда қуйидагилар аниқланди:
Умумтаълим мактабида ўқув-тарбия жараёнига шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқ ва ташаббускор, юқори касб даражасини намоён этиб келаётган кутубхоначилар фаолияти баҳолаш мезонлари асосида ўрганилганда қуйидагилар аниқланди:
Умумтаълим мактабида фан йўналишлари бўйича услубий бирлашма раҳбарлари базавий тариф стафкаларига 10 фоиз хар ой ойлик устама ҳақ белгилаш мезонлари
Юқоридагилардан келиб чиқиб ўқитувчи, психолог, кутубхона ва услубий бирлашма раҳбарларининг меъёрий ҳужжатлари таҳлил қилиниб ишчи гуруҳ аъзоларининг бир овоздан берган хулосасига кўра йиғилиш қарор килади: 2021-2022 ўқув йили учун ўқув-тарбия жараёнига шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқ ва ташаббускор, юқори касб даражасини намоён этаётган қуйидаги педагог, психолог, кутубхона ва услубий бирлашма раҳбарларига устама ҳақи белгилансин: 1. Тарих фани ўқитувчиси Каримов Вахобга 30 % фоиз миқдорда, 2. Математика фани ўқитувчиси Канкаров Баҳромга 10 % фоиз миқдорда; 3. Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Мирзаева Ферузага 15 % фоиз миқдорда; 4. Математика фани ўқитувчиси Тиллаева Мақсудага 20 % фоиз миқдорда; 5. География фани укитувчиси Абдирахмонов Уралга 25 % фоиз миқдорда; 6. Бошланғич таълим ўқитувчиси Юсупова Мунирага 25 % фоиз миқдорда; 7.Жисмоний тарбия фани укитувчиси Узоков Уткирга 20 % фоиз микдорда. 2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорининг 1-иловасида “Умумтаълим муассасаларида ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш тўғрисида”ги Низомнинг 4-боб 15-банди 2-хат бошига асосан таълим муассасаси хузурида ташкил этилган ишчи гурух аъзоси бўлган педагог ходимлар йўқлиги инобатга олинсин. 3. Ишчи гуруҳнинг масъул котиби Н. Ёкубовга: Янги ўқув йили бошлангунига қадар мактабнинг педагогика кенгаши мажлисида жамғарма ҳисобидан тегишли педагог ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгиланганлиги тўғрисида ахборот берилсин. 4. Мактаб психологи ва кутубхоначисига Низом талабларига жавоб бермаганлиги учун устама ҳақ белгиланмасин . 5. Ишчи гуруҳ аъзоси Ф.Раҳимовга: “Умумтаълим муассасаларида ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш тўғрисида”ги Низомнинг 4-боб 18-бандига асосан педагог, психолог ва кутубхона ходимларига берилган устама тўғрисида маълумотларни ҳаммага кўринадиган жойидаги ахборотлар стенди ҳамда мактабнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида Ишчи гуруҳнинг қарори тўғрисида тўлиқ маълумотлар мунтазам равишда эълон қилиб бориш вазифаси юклатилсин. 6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш умумтаълим муассаси ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳ раҳбари Ч.Ражабов зиммасига юклатилсин. Ишчи гуруҳ раҳбари: Ч.Ражабов – Мактаб директори Ишчи гуруҳнинг масъул котиби: Н. Ёкубов – УИБДУ Ишчи гуруҳ аъзолари: Ў.Бердиалиев-маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ф.Раҳимов - бошланғич касаба уюшмаси қўмита раиси Г.Ибрагимова - информатика фани укитувчиси Р.Бўтаев - рус тили фани ўқитувчиси И.Бобонов - мактаб кузатув кенгаши вакили Б.Сиддиқов - ота-оналар вакили А.Уролов – “Каптарли” МФЙ раиси НИШОН ТУМАНИДАГИ 23 -СОНЛИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИ ДИРЕКТОРИНИНГ БУЙРУҒИДАН КЎЧИРМА "2020-2021 ўқув йили учун педагог, психолог, кутубхона ва услубий бирлашма раҳбарларига устама ҳақи белгилаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюраман: 1. Мактаб қошида тузилган ишчи гуруҳнинг 2021 йил 24-июндаги 3-сонли қарори рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин. 2. 2020-2021 ўқув йилида ўқув-тарбия жараёнига шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқ ва ташаббускор, юқори касб даражасини намоён этаётган педагог, психолог, кутубхона ва услубий бирлашма раҳбарларига 2021-2022 ўқув йилида педагог, психолог, кутубхона ва услубий бирлашма раҳбарларига ишчи гуруҳнинг 2021 йилининг 24-июндаги 3-сонли қарорига асосан белгиланган устамалар расмийлаштирилсин ҳамда 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3. Мактабнинг ички мониторинги ташкил этилиши учун масъул бўлган ўқув-тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари-комиссиянинг масъул котиби Н. Ёкубовга: Махсус комиссия қарори билан педагог кадрларга белгиланган устама миқдорлари ва меъёрий ҳужжатларни юритилиши ҳамда сақланишига жавобгар эканлиги белгилансин. 4. Ишчи гуруҳ аъзоси маънави-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари У. Бердиалиевга: Мактабнинг педагог, психолог, кутубхона ва услубий бирлашма раҳбарларига берилган устама тўғрисидаги маълумотларни ҳаммага кўринадиган жойидаги ахборотлар стенди ҳамда мактабнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти орқали Ишчи гуруҳнинг қарори тўғрисида тўлиқ маълумотлар мунтазам равишда эълон қилиб бориш вазифаси юклатилсин. 5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман. Асос: Мактаб қошида тузилган ишчи гуруҳнинг 2021 йил 24 - июндаги 3 - сонли қарори Мактаб директори: Ч. Ражабов " Каптарли " маҳалласи 2021 йил ___ июнь _____ - сон Мактаб директорининг 2021 йил “ ” июндаги – сон, буйруғига 1-илова
Download 49.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling