Умумий ўрта таълим тўҒрисидаги низомни амалиётга жорий этиш тўҒрисида


Download 0.68 Mb.
bet2/3
Sana01.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1317233
1   2   3
Bog'liq
140- 2017

  • Умумтаълим муассасаларида ўқиш 2 сентябрдан келгуси йилнинг 25 майига қадар давом этади ва тўртта чоракка бўлинади.
  • ўқув йилининг давомийлиги 34 ҳафта (I синфларда 3 ҳафта);
  • ўқув ҳафтасининг давомийлиги 6 кун (педагогик кенгашнинг қарорига кўра I синфлар учун 5 кун);
  • дарс машғулотининг давомийлиги 45 дақиқа;
  • дарс машғулотлари оралиғидаги танаффуснинг давомийлиги 5-10 дақиқа кун ўртасидаги танаффуснинг давомийлиги 15-30 дақиқа.

Ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари:

  • Ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари:
  • кузги таътил 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;
  • қишки таътил 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
  • баҳорги таътил-21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
  • ёзги таътил-охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган I-IV синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан яъни, 26 майдан) бошлаб 1 сентябргача.

Малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўтишга рухсат этиладими?

  • Малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўтишга рухсат этиладими?
  • Ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлганда I-IX синфларида “Чет тили” фани, айрим фанлар чуқур ўрганиладиган умумий ўрта таълим муассасаларида ихтисослашган фанлар, V-IX синфларда “Информатика” ва “Меҳнат таълими”, VIII — IX синфларда “Жисмоний тарбия”да қизлар сони 8-нафардан ошганда, рус синфларда II-IX синфларида “Ўзбек тили” фани ва ўзбек синфларда II-IX синфларида “Рус тили” фанлари икки гуруҳга бўлиб ўтилади.
  • Мактаб ёшидаги болаларни таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси педагог ходимлари томонидан болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.
  • Умумтаълим муассасаларининг I синфига 6-7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ қабул қилинади.
  • 31 августига қадар 6,5 ёшга тўлган болалар тегишли йилнинг март ойигача туғилганлардир.
  • Агарда бола март ойининг биринчи ўн кунлигида бола 6,5 ёшга тўлган бўлганда I синфда ўқиш истагини билдирган болаларнинг ота-оналари билан умумтаълим муассасасининг педагог ходимлари ва психологи томонидан болани мактабда ўқишга жисмонан ва руҳан тайёрлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб боради.
  • Болаларни умумтаълим муассасасининг I синфига қабул қилиш учун уларнинг ота-оналари томонидан қуйидаги ҳужжатлар топширилади:
  • ота-оналардан муассаса директори номига ариза;
  • ота-оналарнинг фуқаролик паспорти;
  • боланинг гувоҳномаси нусхаси;
  • соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;
  • 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати;
  • Мазкур Низомнинг яна бир афзаллик томони шунда бўлдики, болалар умумтаълим муассасасининг I синфига тайёргарлик даражасидан қатъий назар, танловсиз қабул қилинади.
  • Давлат умумтаълим муассасалари фаолиятини молиялаштириш қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади
  • Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, умумтаълим муассасасининг тадбиркорлик фаолиятидан, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган шартнома асосида пулли хизмат кўрсатиш, бино ва иншоотларни, жиҳоз ва анжомларни ижарага беришдан олинган даромадлар, қонун билан тақиқланмаган ҳомийлик хайриялари, маҳаллий ҳамда халқаро ташкилотларнинг грантлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling