Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти 1-иловага мувофиқ


Физик билимлар ва асбоблардан амалиётда фойдалана олиш компетенцияси


Download 0.98 Mb.
bet35/81
Sana10.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1763555
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   81
Bog'liq
187 06.04.2017 ДТС ни тасдиклаш

3.Физик билимлар ва асбоблардан амалиётда фойдалана олиш компетенцияси
А1
Физик тушунчалар, қоидалар, қонунлар ва формулалардан фойдаланиб содда масалаларни еча олади;
ўлчов асбоблари ва жиҳозлардан (секундомер, штангенциркуль, тарози, мензурка, динамометр, термометр, барометр, манометр ва шу кабилардан) фойдалана олади, физик асбоблар билан ишлаш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилади.
А1+
Физик ҳодисаларга доир масалаларни еча олади;
физик ўлчов асбобларидан амалиётда ва кундалик турмушда фойдалана олади.
А2
Физик қонунлар ва формулалардан фойдаланиб амалий ва сифатга доир масалалар еча олади;
ўлчов асбоблари ва жиҳозлардан (психрометр, электрометр, амперметр, вольтметр, омметр, микрофон, лупа, кўзойнак ва шу кабилардан) фойдалана олади, физик асбоблар билан ишлаш жараёнида техника хавфсизлик қоидаларига риоя қилади.
А2+
Физик қонуниятлардан, ўлчов асбоблари ва жиҳозлардан амалиётда, техника ҳамда ҳаётий фаолиятда фойдалана олади;
физика асбобларининг ўлчаш хатолигини баҳолай олади.
B1
Физика фанининг назарий асосларини кундалик турмуш ва касбий соҳаларга татбиқ эта олади;
Фанга оид оддий даражадаги масалаларни еча олади.
ўлчов асбоблари, жиҳозлари ва ўқув воситаларидан (электрон тарози, анероид-барометр, люксметр, Гейгер ҳисоблагичи, трибометр, калориметр, Уитсон кўприги, товуш генератори, Томсон ғалтаги, спектроскоп, дифракцион панжара, лазер қурилмаси, ёруғлик манбалари, фотодиод, фотореле, фоторезисторлар, компьютер, видеопроектор ва шу кабилардан) фойдалана олади, асбобларнинг ўлчаш хатолигини баҳолай олади, физик асбоблар билан ишлаш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилади.
Астрономик кузатиш асбоблари (телескоп, дурбин) тузилишини билади ва улардан фойдалана олади;
катта ва кичик айиқ юлдузларига таяниб олам қутбини топа олади;
олам қутбига кўра уфқнинг томонларини аниқлай олади;
жойнинг географик кенглигини билган ҳолда осмон жисмларининг баландлигини аниқлай олади.
B1+
Физика фанининг назарий асосларини кундалик турмуш ва касбий соҳаларига татбиқ эта олади;
Фанга оид ўртача даражадаги масалаларни еча олади.
ўлчов асбоблари, жиҳозлари ва ўқув воситаларидан (электрон тарози, анероид-барометр, люксметр, Гейгер ҳисоблагичи, трибометр, калориметр, Уитсон кўприги, товуш генератори, Томсон ғалтаги, спектроскоп, дифракцион панжара, лазер қурилмаси, ёруғлик манбалари, фотодиод, фотореле, фоторезисторлар, компьютер, видеопроектор ва шу кабилардан) фойдалана олади, асбобларнинг ўлчаш чегараси ва хатолигини баҳолай олади, физик жиҳозларнинг ишлаш принципини тушунтириб бера олади, физика асбоблари билан ишлаш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилади.
Астрономик кузатиш асбоблари (телескоп, дурбин) тузилишини, ишлаш принципини билади ва улардан фойдалана олади;
Осмон жисмлари жойлашувига кўра олам қутбини топа олади;
олам қутбига кўра уфқнинг томонларини аниқлай олади;
жойнинг географик кенглигини билган ҳолда осмон жисмларининг баландлигини аниқлай олади.
11-§. Кимё фани
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида кимё ўқув фанини ўрганиш босқичлари


Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling