3. Ахборотларни электрон воситалар орқали узатиш компетенцияси
А1
Ахборот ташувчи воситалар ёрдамида ахборотларни узатиш имкониятларидан фойдалана олади.
А1+
Махсус дастур ёки усул ёрдамида локал тармоқ орқали турли шаклда сақланган ахборотларни узата олади.
А2
Ахборот ўлчов бирликлари ва узатиш тезлиги имкониятларини ҳисобга олган ҳолда узатиладиган ва олинадиган ахборотлар ҳажмини ҳисоблай олади;
электрон почта орқали ахборот узата олади ва қабул қила олади;
ахборот узатиш ва қабул қилишда одоб-ахлоқ меъёрлари, ахборот хавфсизлиги, медиа-саводхонлик талабларига риоя қилади.
А2+
Ахборот ўлчов бирликлари ва узатиш тезлиги имкониятларини ҳисобга олган ҳолда узатиладиган ва олинадиган ахборотлар ҳажмини кичрайтириш имкониятларидан фойдалана олади.
В1
Ахборотни узатишнинг энг самарали усулларини амалда қўллай олади;
ахборот узатишда Интернет ва унинг хизматларидан самарали фойдалана олади;
ахборот хавфсизлигини таъминлайдиган усуллардан фойдаланиб ахборот узата олади;
матн ва жадвал процессорлари, тақдимот дастурлари ёрдамида ҳужжатларни почта орқали узата олади.
В1+
Ахборот алмашишнинг дастурий таъминотини созлаш асосида электрон тармоқлар имкониятларидан фойдалана олади;
матн ва жадвал процессорлари, тақдимот дастурлари ёрдамида ҳужжатларни ахборот ресурси сифатида сайтга жойлаштира олади.
10-§. Физика, Астраномия фани
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида Физика. Астрономия ўқув фанини ўрганиш босқичлари
Таълим босқичи
|
Битирувчилар
|
Стандарт даражаси
|
Даража номланиши
|
Умумий ўрта таълим
|
Умумий ўрта таълим мактабларининг 6-синф ўқувчилари
|
А1
|
Физика фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси
|
Физика ўқув фани чуқур ўқитиладиган синфлар ва ихтисослаштирилган
умумий ўрта таълим мактабларининг 6-синф ўқувчилари
|
А1+
|
Физика фанини ўрганишнинг кучайтирилган бошланғич даражаси
|
Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари
|
А2
|
Физика фанини ўрганишнинг таянч даражаси
|
Физика ўқув фани чуқур ўқитиладиган синфлар ва ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари
|
А2+
|
Физика фанини ўрганишнинг кучайтирилган таянч даражаси
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |