2. Мафкуравий иммунитетга эга бўлиш компетенцияси
А1
яхши ва ёмон хатти-ҳаракатларни фарқлайди, уларга фикрини баён эта олади;
ён-атрофида бўлаётган воқеа-ҳодисаларга муносабат билдира олади;
илмлилик инсоннинг юксак зийнати эканини англай бошлайди.
А2
Ўзбекистондаги демократик ислоҳотлар ва дунёда кечаётган маънавий-мафкуравий жараёнларга муносабат билдира олади;
маънавий таҳдидларни англайди ва баҳолай олади;
фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш тамойилини ўзида намоён эта олади;
ахборот ва медиа маданиятга эга.
B1
турли маънавий таҳдидлар ва мафкуравий хуружларни англайди ва тўғри баҳолай олади, муносабат билдиради;
мамлакатимиздаги маънавий-мафкуравий жараёнларда иштирок этиш ва баҳолашда фаол фуқаролик позицияга эга;
тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етади ва таъминланишига ҳисса қўша олади;
фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан кураша олади.
15-§. Мусиқа маданияти фани
Умумий ўрта таълим муассасаларида мусиқа маданияти фанини ўрганиш босқичлари
Таълим босқичи
|
Битирувчилар
|
Стандарти даражаси
|
Даража номланиши
|
Умумий ўрта таълим
|
Умумтаълим мактабларининг бошланғич 4-синф битирувчилари
|
А1
|
Мусиқа маданияти фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси
|
Умумтаълим мактабларининг 7-синф битирувчилари
|
А2
|
Мусиқа маданияти фанини ўрганишнинг таянч даражаси
|
Умумий ўрта таълим муассасаларида мусиқа маданияти фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари
Do'stlaringiz bilan baham: |