Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида


Download 16.41 Kb.
Sana18.12.2022
Hajmi16.41 Kb.
#1032188
Bog'liq
TEST AXMEDOV


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли қарори қачон қабул қилинган?
*а) 2016 йил 7 апрель б) 2017 йил 17 апрель
с) 2016 йил 16 апрель д) 2017 йил 6 апрель
2. Давлат таълим стандартининг мақсади нимадан иборат?
а) умумий ўрта таълим тизимини мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳамда илм-фан асосланган ҳолда ташкил этиш, маънавий баркамол ва интеллектуал ривожланган шахсни тарбиялашдан иборат.
б) илм-фан ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган ҳолда ташкил этиш, маънавий баркамол ва интеллектуал ривожланган шахсни тарбиялашдан иборат.
*с) умумий ўрта таълим тизимини мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари ҳамда илм-фан ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган ҳолда ташкил этиш, маънавий баркамол ва интеллектуал ривожланган шахсни тарбиялашдан иборат.
д) ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари ҳамда илм-фан ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган ҳолда ташкил этиш, интеллектуал ривожланган шахсни тарбиялашдан иборат.
3. Давлат таълим стандарти нечта принципларга асосланган ҳолда яратилган?
а) 6 та; *б) 8 та; с) 7 та; д) 5 та;
4. Давлат таълим стандарти қандай таркибий қисмлардан иборат?
*а) умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси; умумий ўрта таълимнинг ўқув дастури; умумий ўрта таълимнинг малака талаблари; баҳолаш тизими.
б) умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси; умумий ўрта таълимнинг малака талаблари; ички ва ташқи назорат турлари; баҳолаш тизими.
с) умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси; умумий ўрта таълимнинг ўқув дастури; ички ва ташқи мониторинг; баҳолаш тизими.
д) умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси; ички ва ташқи мониторинг; умумий ўрта таълимнинг ўқув дастури; умумий ўрта таълимнинг малака талаблари;
5. Умумий ўрта таълимнинг (УЎТ) таянч ўқув режаси қандай ҳужжат ҳисобланади?
а) умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиладиган ўқув фанлари номи, ўқув юкламасининг ҳажми ҳамда уларнинг синфлар бўйича тақсимоти белгиланган ҳужжат ҳисобланади.
б) умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиладиган ўқув фанларининг синфлар бўйича тақсимоти белгиланган ҳужжат ҳисобланади.
*с) умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиладиган ўқув фанлари номи, ўқув юкламасининг минимал ҳажми ҳамда уларнинг синфлар бўйича тақсимоти белгиланган ҳужжат ҳисобланади.
д) умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиладиган ўқув фанлари номи, ўқув юкламасининг максимал ҳажми ҳамда уларнинг синфлар бўйича тақсимоти белгиланган ҳужжат ҳисобланади.
6. УЎТ муассасаларининг дарс жадвалини ишлаб чиқиш учун қандай хужжат асос ҳисобланади?
а) Давлат таълим стандарти
*б) Таянч ўқув режа
с) ўқув юкламасининг синфлар бўйича тақсимоти
д) ўқув юкламасининг минимал ҳажми .
7. УЎТ муассасаларининг педагогик кенгашларига дарс жадвалини тузишда таянч ўқув режадаги умумий соатлар ҳажмидан ошмаган ҳолда, маълум бир фанларни чуқурлаштириб ўқитиш мақсадида неча фоизгача ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади?
а) 20 % гача б) 25 % гача с) 10 % гача * д) 15 % гача
8. УЎТнинг ўқув дастури қандай хужжат ҳисобланади?
а) ўқув фанларининг синфлар ва мавзулар бўйича ҳажми, мазмуни, ўрганиш кетма-кетлиги ва шакллантириладиган компетенциялари белгиланган ҳужжат ҳисобланади.
*б) таянч ўқув режага мувофиқ ўқув фанларининг синфлар ва мавзулар бўйича ҳажми, мазмуни, ўрганиш кетма-кетлиги ва шакллантириладиган компетенциялари белгиланган ҳужжат ҳисобланади.
с) ўқув фанларининг синфлар ва мавзулар бўйича ҳажми, мазмуни, ўрганиш кетма-кетлиги ва шакллантириладиган компетенциялари белгиланган ҳужжат ҳисобланади.
д) таянч ўқув режага мувофиқ ўқув фанларининг синфлар ва мавзулар бўйича ҳажми, мазмуни, ўрганиш кетма-кетлиги белгиланган ҳужжат ҳисобланади.
9. Ўқув дастури қайси ташкилот томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади?
*а) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
б) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
с) Республика таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
д) Ижодий гуруҳ томонидан томонидан ишлаб чиқилади ва РТМ томонидан тасдиқланади.
10. УЎТнинг малака талаблари деганда нима тушунилади?
а) умумтаълим фанлари бўйича таълим мазмуни, ўқув юкламалари ҳажмига ҳамда таълим сифатига қўйиладиган талаблардан тушунилади:
б) умумтаълим фанлари бўйича таълим мазмунининг мажбурий минимуми тушунилади.
с) умумтаълим фанлари бўйича таълим мазмунининг мажбурий минимуми ва якуний мақсадларига, ўқув юкламалари ҳажмига қўйиладиган талаблар тушунилади.
*д) умумтаълим фанлари бўйича таълим мазмунининг мажбурий минимуми ва якуний мақсадларига, ўқув юкламалари ҳажмига ҳамда таълим сифатига қўйиладиган талаблар тушунилади.
1. Умумий ўрта таълимнинг малака талаблари қандай таркибий қисмлардан иборат?
*а) билим, кўникма, малака, компетенция;
б) назарий билим, кўникма, малака, компетенция;
с) билим, кўникма, амалий малака, компетенция;
д) билим, амалий кўникма, малака, таянч ва хусусий компетенция
2. Баҳолаш тизими бу;
а) Давлат таълим стандарти бўйича УЎТнинг малака талабларини ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши даражасини аниқлайдиган мезонлар мажмуидир.
б) Давлат таълим стандарти бўйича УЎТ муассасасининг фаолияти самарадорлигини аниқлайдиган мезонлар мажмуидир.
с) Давлат таълим стандарти бўйича УЎТнинг малака талабларини ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши даражасини ҳамда УЎТ муассасасининг фаолиятини аниқлайдиган мезонлар мажмуидир.
*д) Давлат таълим стандарти бўйича УЎТнинг малака талабларини ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши даражасини ҳамда УЎТ муассасасининг фаолияти самарадорлигини аниқлайдиган мезонлар мажмуидир.
3. Давлат таълим стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш қайси ташкилот томонидан амалга оширилади?
*а) Давлат таълим стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
б) Давлат таълим стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.
с) Давлат таълим стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланган тартибда Халқ таълими вазирилиги ва Республика таълим маркази томонидан амалга оширилади.
д) Давлат таълим стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланган тартибда Республика таълим маркази ва ижодий гуруҳ томонидан амалга оширилади.
4. Давлат таълим стандарти талабларига риоя қилиш устидан назорат қайси ташкилот томонидан амалга оширилади?
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
б) Республика таълим маркази томонидан;
*с) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан;
д) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги; Республика таълим маркази томонидан;
5. Умумий ўрта таълим сифатини назорат қилишнинг қандай турлари қўлланилади?
а) ички назорат, ташқи назорат, давлат назорати, миллий ва халқаро даражада баҳолаш
*б) ички назорат, ташқи назорат, давлат-жамоатчилик назорати, миллий ва халқаро даражада баҳолаш
с) ички назорат, ташқи назорат, давлат-жамоатчилик назорати, миллий даражада баҳолаш
д) ички назорат, ташқи назорат, жамоатчилик назорати, халқаро даражада баҳолаш
6. Ички назорат ким томонидан амалга оширилади?
а) УЎТ муассасасининг мониторинг гуруҳи томонидан амалга оширилади;
*б) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган тартиб асосида УЎТ муассасасининг мониторинг гуруҳи томонидан амалга оширилади;
с) Республика таълим маркази томонидн тасдиқланган тартиб асосида УЎТ муассасасининг мониторинг гуруҳи томонидан амалга оширилади;
д) Ташқи мониторинг гуруҳи раҳбарлигида УЎТ муассасасининг мониторинг гуруҳи томонидан амалга оширилади;
7. Давлат таълим стандарти талабларининг бажарилмаганлиги учун жавобгарлик қонун ҳужжатларига мувофиқ кимга юкланади?
а) УЎТ муассасаси Ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарига юкланади.
б) УЎТ директорига юкланади.
*с) УЎТ муассасаси раҳбариятига юкланади.
д) УЎТ муассасаси фан ўқитувчисига юкланади.
8. A1 стандарт даражаси қандай номланди?
а) Бошланғич даражаси
б) 1-4-синф даражаси
с) Бошланғич таълим даражаси
*д) Умумтаълим фанларини ўрганишнинг бошланғич даражаси
9. A1+ стандарт даражаси қандай номланди?
*а) Умумтаълим фанларини ўрганишнинг кучайтирилган бошланғич даражаси
б) Умумтаълим фанларини ўрганишнинг чуқурлаштирилган бошланғич даражаси
с) Бошланғич таълим чуқурлаштирилган даражаси
д) 1-4-синф фанларини ўрганиш кучайтирилган бошланғич даражаси
10. A2 стандарт даражаси қандай номланди?
а) Умумий ўрта таълимнинг таянч даражаси
б) Умумий ўрта таълим фанларини ўрганиш даражаси
*с)Умумтаълим фанларини ўрганишнинг таянч даражаси
д)5-9 синф фанларини ўрганиш даражаси

1. A2+ стандарт даражаси қандай номланди?


а) Умумий ўрта таълим фанларини ўрганишнинг чуқурлаштирилган даражаси
б) 5-9 синф фанларини ўрганишнинг кучайтирилган даражаси
с) Умумий ўрта таълим фанларини ўрганишнинг кучайтирилган даражаси
*д) Умумтаълим фанларини ўрганишнинг кучайтирилган таянч даражаси
2. Ўқув фанини ўзлаштирилишида компетенциялар неча турга бўлинади?
*а) 6 та б) 8 та с) 2 та д) 5 та
3. Таянч компетенциялар нечта?
*а) 3 та б) 8 та с) 6 та д) 5 та
4. Компетенциялар қандай турларга бўлинади?
а) Таянч ва умумий компетенциялар
б) Таянч ва хусусий компетенциялар
с)Бошланғич ва умумий компетенциялар
*д) Таянч ва фанга оид умумий компетенциялар
5. “Меҳнат таълими” фани қандай ном билан ўзгартирилди?
*а) “Технология” фани деб ўзгартирилди
б) ўзгаришсиз қолди
с) “Амалиёт” фани деб ўзгартирилди
д) “Меҳнат таълими технологияси” фани деб ўзгартирилди
6. Янги тасдиқланган умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари қачон амалиётга жорий этилади?
а) 2017-2018 ўқув йилидан бошланғич синфларда
б) 2017-2018 ўқув йилидан 1-синфларда
с) 2017-2018 ўқув йилидан барча синфларда
*д) 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич
7. Билим нима?
а) мавзуга оид назарий маълумотлар, атама ва тушунчалар;
*б) ўрганилган маълумотларни эслаб қолиш ва қайта тушунтириб бериш;
с) мавзуга оид ДТС талаблари;
д) ўқув фани бўйича материалларни утушнтириб бериш;
8. Кўникма нима?
*а) ўрганилган билимларни таниш вазиятларда қўллай олиш;
б) ўрганилган билимларни амалда қўллай олиш;
с) назарий билимларни амалда қўллай олиш;
д) назарий маълумотларни амалда қўллай олиш;
9. Малака нима?
а) назарий билимларни амалад қўллаш;
б) ўрганилган билим ва шаклланган амалад қўллаш;
*с) ўрганилган билим ва шаклланган кўникмаларни нотаниш вазиятларда қўллай олиш ва янги билимлар ҳосил қилиш;
д) назарий ва амалий билим, кўникмаларни амалда қўллаш ва янги билимлар ҳосил қилиш;
10. Компетенция нима?
а) Мавжуд билим, кўникма ва малакаларни амалда қўллай олиш қобилияти.
б) Мавжуд билим, кўникма ва малакаларни амалда қўллай олиш лаёқати.
с) Мавжуд билим, кўникма ва малакаларни кундалик фаолиятда қўллай олиш лаёқати
*д) Мавжуд билим, кўникма ва малакаларни кундалик фаолиятда қўллай олиш қобилияти.
Download 16.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling