Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида «Таълим тўғрисида»


-§. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликларнинг умумдавлат таснифлагичини ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар


Download 159.83 Kb.
bet11/90
Sana17.01.2023
Hajmi159.83 Kb.
#1097306
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   90
Bog'liq
187 06.04.2017 (1)

5-§. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликларнинг умумдавлат таснифлагичини ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар
25. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликлар умумдавлат таснифлагичи (кейинги ўринларда — Таснифлагич деб аталади) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликлар бўйича кичик мутахассисларни тайёрлашнинг тизимлаштирилган рўйхатини белгилайди.
26. Таснифлагичнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
касб фаолияти соҳалари бўйича бир хил тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликларга эга бўлган мутахассисларни тайёрлашни таъминлаш;
Таснифлагични таълим тўғрисидаги ҳужжатларни (Таълимнинг халқаро стандарт классификацияси ва Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторини) индексациялаш мақсадида бошқа таълим турлари билан мувофиқлаштириш.
27. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида кичик мутахассисларни тайёрлаш қуйидаги соҳалар бўйича амалга оширилади:
гуманитар соҳа;
ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ;
ишлаб чиқариш ва техник соҳа;
қишлоқ ва сув хўжалиги;
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот;
хизматлар соҳаси.
28. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликлар Таснифлагичнинг таснифлаш объектлари ҳисобланади.
29. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликларни таснифлаш қуйидаги еттита рақамли сонлар билан кодланади:
биринчи рақам — узлуксиз таълим тизимида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими босқичи (Таълимнинг халқаро стандарт классификацияси асосида);
иккинчи рақам — билим соҳалари коди;
учинчи ва тўртинчи рақамлар — тайёрлов йўналишлари коди;
бешинчи, олтинчи ва еттинчи рақамлар — касбларнинг тартиб рақамини ифодалайди.
30. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликлар коди касб фаолияти соҳаларига мувофиқ касблар ва ихтисосликлар бўйича тайёрлов йўналишлари рўйхатининг рақамли белгисини ифодалайди.
31. Узлуксиз таълим тизимидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим (бакалавриат) орасидаги узвийликни аниқлаш ва уни таъминлаш мақсадида Таснифлагичда олий таълимнинг бакалавриат йўналишлари кодлари ҳам қавс ичида келтирилади.
32. Таснифлагичда тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликларнинг кодларига мос келадиган «Таълимнинг халқаро стандарт классификацияси» кодлари ҳам келтирилиши лозим.
33. Таснифлагични тузишда давлат, жамият ва меҳнат бозори талаблари, касбий тайёргарликдаги тажрибалар, ижтимоий ҳамкорлар, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий жараёнлар талаблари ҳисобга олиниши лозим.
34. Таснифлагич Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.
35. Таснифлагичга манфаатдор ташкилотларнинг таклифлари асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
36. Таснифлагичга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид таклифлар Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини бошқариш бўйича ваколатли давлат органига тақдим этилади.

Download 159.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling