Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими
|
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари
|
B1
|
Информатика ва ахборот технология фанини ўрганишнинг умумий даражаси
|
Информатика ва ахборот технологияларга ихтисослаштирилган академик лицейлар, касбҳунар коллежлари битирувчилари
|
B1+
|
Информатика ва ахборот технология фанини кучайтирилган умумий даражаси
|
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида информатика ва ахборот технологиялари ўқув фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида информатика ва ахборот технологиялари ўқув фанини ўқитишнинг асосий мақсади — ўсиб келаётган авлодни замонавий ахборот технология воситалари билан ишлаш малакалари, мустақил, мантиқий ва алгоритмик фикрлаш қобилиятини ривожлантиришдан иборат ва олган билимларини ҳаётда татбиқ этишга ўргатишдан иборат.
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида информатика ва ахборот технологиялари таълимининг асосий вазифалари:
ўқувчиларга ахборот-коммуникация технологиялари ва уларни амалиётда қўллаш ҳақида билимлар бериш;
компьютерда масалалар ечиш технологиялари ва асосий босқичларини кетма-кетликда тўғри бажара олиш;
алгоритмик тузилмаларни, алгоритмлаш ва дастурлаш асослари ҳақида билим бериш;
компьютернинг дастурий таъминоти ва уларнинг имкониятларини ажрата билиш ҳамда амалиётда қулай олишга ўргатиш;
ўқувчиларни ақлий ривожлантириш, уларнинг илмий дунёқарашини кенгайтириш, мантиқий фикрлаш қобилиятини шакллантириш;
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш маданиятини ўргатиб бориш орқали уларда умуминсоний қадриятларга риоя этишни ривожлантиришга қаратилган ва таълимтарбия олишнинг кейинги босқичларида давом эттиришлари учун зарур бўлган таянч компетенцияларни шакллантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |