Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида «Таълим тўғрисида»


Умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида физика, астрономия ўқув фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари


Download 159.83 Kb.
bet46/90
Sana17.01.2023
Hajmi159.83 Kb.
#1097306
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   90
Bog'liq
187 06.04.2017 (1)

Умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида физика, астрономия ўқув фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари
Умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида физика, астрономия фанини ўқитишнинг асосий мақсади:
физика таълимининг фан-техника тараққиётида, ишлаб чиқариш соҳалари ва ҳаётда тутган ўрни ҳақида мантиқий фикрлай олиш қобилияти, ақлий ривожланиши, ўзини ўзи англаш салоҳиятини таркиб топтириш, уларда миллий, умуминсоний қадриятларни шакллантириш ҳамда ижтимоий ҳаёти ва таълим олишни давом эттиришлари учун зарур бўлган билимларни эгаллаши, улардан кундалик ҳаётларида фойдаланишга ўргатиш;
ўқувчиларда таянч ва физика фанига оид умумий компетенцияларни шакллантириш;
ўқувчиларнинг оламнинг физик манзарасига оид дунёқарашини кенгайтириш билан амалий фаолиятларини боғлаган ҳолда физик билимларни ҳаётга татбиқ эта олиш салоҳиятини шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат.
Умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида физика, астрономия фанини ўқитишнинг вазифалари:
ўқувчиларда атроф оламни ўрганишга ишонч туйғуларни ҳосил қилиш,
табиатдаги жараён ва ҳодисаларни кузатиш, таҳлил қилиш, физик ҳодисаларни ўрганишда асбоблардан тўғри фойдалана олиш, физик тушунча ва катталикларни математик формулалар билан ифодалай олиш, фан соҳасида эришилаётган ютуқлар, уларнинг амалиётдаги татбиқи орқали ўқувчиларнинг илмий дунёқарашларини ривожлантириш, келажакда инсониятни фан ва технологиялар ютуқларидан тўғри фойдаланишда фан ва техника ижодкорларига ҳурмат билан қараш, маънавий ва маданий меросини авайлаб асраш умумбашарий маданият элементларини тарбиялашдан иборат.
Физика, астрономия фани бўйича умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган малака талаблари
1. Физик жараён ва ҳодисаларни кузатиш, тушуниш ва тушунтириш компетенцияси
А1
Физик жараён ва ҳодисаларни кузата олади, уларнинг моҳияти ҳақидаги дастлабки тушунчаларни билади ва баён қила олади;
механик, иссиқлик, электр, ёруғлик, товуш ҳодисалари ва оддий механизмларга оид дастлабки тушунчалар, атамалар, физик катталиклар ва уларнинг бирликлари, қонуниятларни, боғланиш формулаларини билади ва улардан масалалар ечишда фойдалана олади.
А1+
Физик жараён ва ҳодисаларни онгли равишда кузата олади, уларнинг моҳиятини тушунтириб бера олади;
физик ҳодисаларга оид тушунчалар, атамалар, физик катталиклар ва уларнинг бирликларини, қонуниятларни, боғланиш формулаларини билади, амалиётда қўллай олади ва улардан кундалик турмушда фойдалана олади.
А2
Кузатиш натижаларини умумлаштиришда ва баён қилишда тегишли физик катталиклардан фойдалана олади ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлигини математик ифодалар кўринишида ёзади ва тушунтириб бера олади;
механика, молекуляр физика ва термодинамика асослари, электр, оптика, атом ва ядро физикаси асосларига оид тушунчалар, атамалар, физик катталиклар ва уларнинг бирликлари, қонуниятлари, боғланиш формулаларини билади ва амалиётда фойдалана олади ва улардан кундалик турмушда фойдалана олади.
А2+
Кузатиш натижаларини умумлаштириб, уларнинг ўзаро боғлиқлигини математик ифодалар кўринишида ёза олади ва хулоса чиқара олади;
физик қонуниятлар ва уларнинг боғланиш формулалари асосида амалий тусдаги ва муаммоли масалаларни еча олади.
B1
Физик ва астрономик катталикларнинг Халқаро бирликлар системаси (СИ)ни, математик ифодаларини мантиқий боғлиқ ҳолда тушунади ва тушунтира олади;
механика, молекуляр физика ва термодинамика асослари, электродинамика, тебранишлар ва тўлқинлар, оптика, атом ва ядро физикаси асосларига оид кенгайтирилган асосий тушунчалар, атамалар, физик катталиклар ва уларнинг бирликлари, қонуниятлар, боғланиш формулаларни билади ва уларни амалиётда қўллай олади.
Астрономик объектларнинг кўринма ҳаракатларини кузата олади, олган билимларини тушунтира олади;
олам тузилишининг гелиоцентрик тизими бўйича Қуёш тизимининг тузилишини баён қила олади;
осмон жисмларини ўрганиш орқали кашф этилган қонуниятларни ҳамда уларнинг аҳамиятини тушунади ва тушунтириб бера олади.
B1+
Физик ва астрономик катталикларнинг Халқаро бирликлар тизими (СИ)ни, математик ифодаларини мантиқий боғлиқ ҳолда тушунади ва тушунтира олади. Олинган назарий ва амалий билимлардан фан, техника ва кундалик турмушда фойдалана олади. Физик қонун, қоида ва қонуниятларнинг математик ифодасини бир шаклдан иккинчи шаклга ўтказа олади ва тушунтириб бера олади.
Физика бўлимларига оид кенгайтирилган асосий тушунчалар, атамалар, физик катталиклар ва уларнинг бирликлари, қонуниятларини таълим йўналишлари (классификацияси) бўйича амалиётда қўллай олади.
Астрономик объектларнинг кўринма ҳаракатларини кузатади, таҳлил қилади ва олган билимларини тушунтира олади;
олам тузилишининг гелиоцентрик тизими бўйича Қуёш тизимининг тузилишини баён қила олади;
осмон жисмлари, уларнинг кўринма ҳаракатини ўрганиш орқали кашф этилган қонуниятларни ҳамда уларнинг аҳамиятини тушунади ва тушунтириб бера олади. Тегишли қонунларга доир масалаларни еча олади.

Download 159.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling