Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида «Таълим тўғрисида»
Download 159.83 Kb.
|
187 06.04.2017 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Касб-ҳунар коллежлари ўқув жараёни ЖАДВАЛИ
- Касб-ҳунар коллежлари ўқув РЕЖАСИ
- Жами: 1960 1110
- Жами: 4370 1460
- Ҳаммаси: 4470 1490
- 2-§. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган умумий талаблар
Изоҳ: намунавий ўқув режаларини ишлаб чиқишда тайёрлов йўналишларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳафталик ўқув юкламаси соатларини мослаштириш учун умумтаълим фанларига ажратилган умумий соатлар миқдорини 10 соатгача миқдорда, шунингдек, семестрлар бўйича фанларга ажратилган соатлар тақсимотига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади. *Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида таълим қорақалпоқ, ўзбек ва рус тилларида олиб бориладиган гуруҳларда кичик гуруҳларда ўрганиладиган тил кўпчилик ўқувчиларнинг хоҳишига кўра таълим муассасасининг педагогик кенгаши қарори билан белгиланади. Касб-ҳунар коллежлари ўқув жараёни ЖАДВАЛИ Ўқиш муддати: 3 йил
Жадвалнинг давоми
* Изоҳ: Зарур ҳолларда, ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш вақти Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг буйруғи билан бошқа муддатга кўчирилиши мумкин. Касб-ҳунар коллежлари ўқув РЕЖАСИ
Изоҳ: намунавий ўқув режаларини ишлаб чиқишда тайёрлов йўналишларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳафталик ўқув юкламаси соатларини мослаштириш учун умумтаълим фанларига ажратилган умумий соатлар миқдорини (фанлар орасида) 10 соатгача миқдорда, шунингдек, семестрлар бўйича фанларга ажратилган соатлар тақсимотига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади. *Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида таълим қорақалпоқ, ўзбек ва рус тилларида олиб бориладиган гуруҳларда кичик гуруҳларда ўрганиладиган тил кўпчилик ўқувчиларнинг хоҳишига кўра таълим муассасасининг педагогик кенгаши қарори билан белгиланади. Олдинги таҳрирга қаранг. 161. Ушбу параграф қоидалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларига нисбатан татбиқ этилмайди. (161-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 858-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/858/2095-сон) 2-§. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган умумий талаблар 17. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган умумий талаблар қуйидаги кўрсаткичларнинг умумлаштирилган тавсифномасидан иборат: аниқ касб соҳаси доирасида назарий ва амалий билимлар, касбий малака ва кўникмаларга эга бўлиш; фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш борасидаги меъёр ва тартиблар моҳиятини билиш; меҳнатни муҳофаза қилиш кўникмалари шаклланган бўлиши; касбий моҳирлик ва тафаккур доирасининг етарли шаклланганлиги; ташкилотчилик хислатларининг шаклланган бўлиши; давлатнинг тузилиши, унинг ижтимоий ва сиёсий ривожланиши ҳақида аниқ билимларга эга бўлиш, халқаро воқеа, ҳодиса ва муаммоларни тушуна олиш; мустақил ва ижодий фикрлаш, фикрларини ёзма ва оғзаки равон баён этиш малакалари шаклланган бўлиши; турли вазиятларни танқидий баҳолаш, янгиликларга доимий интилиш; ўзбек тилини мукаммал билиш, ёзма ва оғзаки равишда эркин мулоқот қилиш; умуминсоний фазилатларига эга бўлиш, ўз миллатини ва Ватанини севиш, у билан фахрланиш, миллий урф-одатлар, қадриятларни ҳурмат қилиш; замонавий ахборот-телекоммуникация воситаларидан фойдалана олиш; чет тилларида мулоқот қилиш; ўзлаштирилган назарий билимларни амалиётга, бошланғич касбий кўникмаларни кундалик ҳаётга, турмушга татбиқ эта олиш; меҳнат ҳуқуқларини билиш; ишга жойлашиш технологиялари ва кўникмаларига эга бўлиш; шахсий тадбиркорликни ташкил этиш малакалари шаклланган бўлиши; жисмоний бақувват, соғлом бўлиш, ҳарбий хизматга ва тезкор тиббий ёрдам кўрсатишга лаёқатли бўлиш; маънавий, руҳий, жисмоний жиҳатдан ўзини ўзи доимо такомиллаштириш хислатларига эга бўлиш; билимларни мунтазам ошириб бориш, янгилаб боришга интилиш, ўқув ва меҳнат фаолиятига ижодий ҳамда мустақил ёндашиш сифатларига эга бўлиш; мантиқий фикрлашнинг услублари ва усулларини билиш, уларни амалий фаолиятда қўллай олиш малакасига эга бўлиш; ҳуқуқий билим асосларига эга бўлиш; иқтисодий билим асосларига эга бўлиш; замонавий ахборот воситалари билан ишлашнинг амалий кўникмаларини мустаҳкам эгаллаш; маънавий-ахлоқий маданиятга эга бўлиш; сиёсий маданиятга эгалик, фуқаролик бурчи ва масъулият ҳислари шаклланган бўлиши; экологик маданиятга эгалик, касбий фаолиятда экологик масъулиятни ҳис қилиш, табиат муҳофазаси соҳасидаги билимларга эга бўлиш; олий таълим муассасаларида (бакалавриат) таълим олишни давом эттириш учун зарур билимлар мажмуига эга бўлиш. Download 159.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling