Умумий саволлар


Download 0.55 Mb.
bet1/22
Sana04.04.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1328323
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Охирги савол жавоб



Умумий саволлар


1

Ходимнинг лавозим йўриқномасида белгиланган функция ва вазифалари ҳамда ҳуқуқ ва жавобгарлиги (хар бир ходимнинг уз лавозим йўриқномаси асосида.) Узингиз укийсиз.

2

ХТК (лавозимига керакли хажмда).

3

ЭКИК (лавозимига керакли хажмда).

4

ЁХК (лавозимига керакли хажмда).

5

Жабрланувчига биринчи ёрдам курсатиш.

ЭЛЕКТР ТОКИ ТАЪСИРИДАН ҚУТҚАРИШ
Электр токи таъсирига тушиб қолган ходимни зудлик билан қутқариш зарур. Чунки электр токининг узоқ муддатли таъсир этиши одам организмига жуда салбий таъсир этади.
Кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмга тегиш одам мушакларининг беихтиёр қисқаришига олиб келади. Бу эса қон айланиш ва нафас олиш органларининг иш фаолиятини бузилишига ёки умуман тўхтатиши мумкин. Агар жабрланувчи ток ўтказувчи қисмни қўли билан ушлаганда, унинг панжалари беихтиёр кучли қисқаради ва уни ток ўтказувчи қисмдан ажратишни иложи бўлмайди. Шунинг учун жабрланувчини электр токи таъсиридан қутқариш учун зудлик билан электр ускунанинг жабрланувчи ток таъсирига тушган қисмини ўчириш керак.
Электр ускунани ўчиргич, рубильник ёки бошқа ўчириш аппаратлари ва сақлагичларни олиб қўйиш, штепсел бирикмаларини узиш, хаво тармоқларида эса тармоқ устига сим ташлаш йўли билан қисқа туташув хосил қилиб ўчириш мумкин.
Агар жабрланувчи баландликда жойлашган бўлса электр ускунани ўчириш жабрланувчини баланликдан йиқилишига олиб келади. Бунинг учун жабрланувчини йиқилишини олдини олиш чораларини кўриш керак.
Агар ускунани тез ўчиришни иложи бўлмаса, унда электр токи таъсиридаги одамни ток ўтказувчи қисмдан ажратишнинг чораларини қўриш керак. Бундай пайтда ёрдам берувчи керакли хавфсизлик чораларини кўрмасдан туриб жабрланувчига тегиши мумкин эмас. Шунингдек ўзи ток таъсирига ёки ерга қисқа туташиш содир бўлганда ток тарқалиш зонасида қадам кучланишига тушиб қолмаслик чорасини кўриши керак.
1000 Вольтгача бўлган кучланишда жабрланувчини ток ўтказувчи қисмдан ажратишда арқон, таёқ, тахта ёки бирон-бир қуруқ электр токини ўтказмайдиган предметдан фойдаланиш керак.
Жабрланувчини ток ўтказувчи қисмдан кийимидан тортиб чиқариш мумкин. Масалан, пальто ёки костюмининг этагидан, ёқасидан ёки оёғидан тортиш мумкин. Бундай пайтларда ёрдам берувчи қўлини яхши изоляция қилмай туриб жабрланувчига ёрдам бериши мумкин эмас. Чунки пойафзал ёки кийими хўл бўлиши ва ток ўтказувчи вазифасини бажариши мумкин. Ёрдам берувчи қўлини изоляция қилиш учун, айниқса жабрланувчининг кийим билан беркитилмаган очиқ жойига тегиш зарур бўлса, диэлектрик қўлқоп кийиши ёки қўлини шарф билан ураши, костюм ёки пальтонинг ёнғини қўлига тушириши, жабрланувчини устига резина гилам ёки қуруқ материал ташлаши мумкин. Ёрдам берувчи ўзини ердан изоляция қилиш учун резина гиламда туриши, қуруқ тахта ёки бирон-бир электр токини ўтказмайдиган тагликда, кийимлар тугунида туриши мумкин. Жабрланувчини ток ўтказувчи қисмдан ажратишда бир қўл билан харакатланиши керак.
Агар жабрланувчи электр ўтказувчи қисмни (симни) қўли билан ушлаб олган бўлса, мушакларининг тортилиши оқибатида бармоқларини беихтиёр махкам қисиб олади. Бундай пайтда жабрланувчини тагига қуруқ тахта тикиб ёки оёғини арқон ёки кийим билан тортиб ердан ажратиш керак. Симни дастаси қуруқ болта билан чопиши ёки дастаси изоляцияланган асбоб (омбур) билан кесиши ҳам мумкин. Дастаси изоляция бўлмаган асбобдан ҳам фойдаланиш мумкин, бунда дастани қуруқ материал билан ураб, хар бир фазани алоҳида кесиш керак. Бундай холатда ёрдам берувчи ўзини ердан диэлектрик боти ёки қуруқ тахта ва шунга ўхшаш қуруқ материаллар билан изоляция қилиши керак.
1000 В дан юқори кучланишда жабрланувчини ток ўтказувчи қисмдан ажратишда ҳимоя воситаларидан диэлектрик қўлқоп ва диэлектрик ботини кийиши ва шу кучланишга мос келувчи штанга ёки изоляцияли омбирдан фойдаланиши керак. 6-20 кВ и хаво тармоқларида тармоқни тезда ўчиришнинг иложи бўлмаса тармоқ устига изояцияси бўлмаган сим ташлаш йўли билан сунъий қисқа туташув содир қилиш керак. Симни ташлашдан олдин унинг бир учини ерга уланган ускунага, иккинчи учига симни ташлаш қулай бўлиши учун иложи бўлса юк илиш керак. Симни отишда одамларга ёки жабрланувчига тегиб кетмаслик чораларини қуриши керак. Симни отишда диэлектрик қўлқоп ва диэлектрик боти кийиш керак.
Ёрдам берувчи шуни ёдда тутиши керакки, агар ток ўтказувчи қисм ерда ётган бўлса, қадам кучланиши бўлиши мумкин. Бу зонага киришдан олдин ҳимоя воситаларидан фойдаланиб ўзини ердан изоляция қилиши керак. Ҳимоя воситасисиз ерга қисқа туташув содир бўлган жойдан оёқни бир-бирига теккизиб, уларни ажратмаган холда қадам ташлаб чиқиб кетиши керак. Жабрланувчини ток ўтказувчи қисмдан ажратгандан сўнг уни ток ўтказувчи қисмдан 8 метр узоқликка олиб чиқиши керак.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling