Жавоб: Акциядорларнинг умумий йиғилишига кўра, Марказий банк лицензияни чақириб олганда ва банкрот деб эълон қилинганда.
|
Савол: Қандай омонат турлари мавжуд?
Жавоб: Талаб қилиб олингунча, муддатли ва жамғарма омонатлари.
Прогресс22%, Комфорт21%, Бахтли болалик МБ ставка, Капитал2.5-4%, Экспресс2-2,5%.
|
|
Савол: Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ким бошқаради?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининнг банк тизимини Республика Марказий банки бошқаради.
|
|
Савол: Банклар фаолиятини тартибга солувчи қандай қонунларни биласиз?
Жавоб: - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисидаги Қонун;
- Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги Қонун;
- Банк сири тўғрисидаги Қонун;
- Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Қонун;
- Ипотека тўғрисидаги Қонун;
- Валютани тартибга солиш тўғрисидаги Қонун;
- Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги Қонун;
- Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонун;
- Электрон рақамли имзо тўғрисидаги Қонун.
|
|
Конституция ва давлат рамзлари
|
|
Савол: Ўзбекистон Республикаси БМТга қачон аъзо бўлган?
Жавоб: 1992 йил 2 март.
|
|
Савол: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳақида нималарни биласиз?
Жавоб: Конституция Бош қомус (асосий қонун) бўлиб, 1992 йил 8 декабрда кабул килинган. Конституция- Мукаддима, 6 бўлим, 26 боб ва 128 моддадан иборат.
Биринчи бўлим - Асосий принциплар,
Иккинчи бўлим - Инсон ва фукароларнинг асосий хукуклари, эркинликлари ва бурчлари,
Учинчи бўлим - Жамият ва шахс,
Тўртинчи бўлим - Маъмурий-худудий ва давлат тузилиши,
Бешинчи бўлим - Давлат хокимиятининг ташкил этилиши,
Олтинчи бўлим - Конституцияга ўзгартириш киритиш тартиби деб номланади.
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |