Умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ


Download 81.16 Kb.
bet2/39
Sana17.06.2023
Hajmi81.16 Kb.
#1552886
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
391 13.05.2019 391

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 13 май,
391-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумий турдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисида
НИЗОМ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом умумий турдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринда мактабгача таълим ташкилотлари деб аталади) мақсадлари ва вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек, уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
мактабгача таълим ташкилоти — умумий турдаги давлат ёки нодавлат мактабгача таълим ташкилоти;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
давлат мактабгача таълим ташкилоти — давлат томонидан молиялаштириладиган ва бошқариладиган ҳамда Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ мактабгача таълим хизматларини кўрсатадиган ташкилот;
нодавлат мактабгача таълим ташкилоти — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган лицензия асосида, шунингдек, Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ мактабгача таълим соҳасида таълим хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
боланинг қонуний вакиллари — боланинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар.
3. Ушбу Низом кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига, ушбу Низомга ва ўз уставига мувофиқ амалга оширади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
5. Мактабгача таълим ташкилотлари давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар бўлиши мумкин.
6. Мактабгача таълим ташкилоти ваколатли давлат органи томонидан аттестация асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилади.
7. Давлат мактабгача таълим ташкилоти юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва штампга, мустақил балансга, бюджет ва бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига эга.
8. Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга эга, ўз мажбуриятлари бўйича ихтиёридаги мол-мулк билан жавоб беради, ўз номи ёзилган муҳр ва штампга эга бўлиши мумкин.

Download 81.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling