Умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ
-боб. Мактабгача таълим ташкилоти гуруҳларини тўлдириш
Download 81.16 Kb.
|
391 13.05.2019 391
8-боб. Мактабгача таълим ташкилоти гуруҳларини тўлдириш
40. Гуруҳ мактабгача таълим ташкилотининг таркибий бирлиги ҳисобланади. 41. Мактабгача таълим ташкилотидаги гуруҳлар ҳам бир хил ёшдаги, ҳам турли ёшдаги болалар билан тўлдирилиши мумкин. Олдинги таҳрирга қаранг. Мактабгача таълим ташкилотидаги инклюзив гуруҳлар ёш принципи бўйича тўлдирилади. (41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон) 42. Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларини тўлдириш ва бир гуруҳдан бошқасига ўтказиш ҳар йили ўқув йили бошланишидан олдин амалга оширилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 43. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида гуруҳлар қуйидаги миқдорда тўлдирилади: 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган гуруҳларда — кўпи билан 30 нафар бола; болалар қисқа вақт бўладиган гуруҳларда — кўпи билан 30 нафар бола; турли ёшдаги гуруҳларда — кўпи билан 25 нафар бола; болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳларда — кўпи билан 10 нафар бола. Агар давлат мактабгача таълим ташкилоти жойлашган жойда давлат мактабгача таълим ташкилотига боришни хоҳловчи мактабгача ёшдаги болалар сони 20 нафар боладан кам бўлса ва бу жойда бошқа давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишган ҳолда кам сонли болалардан иборат гуруҳларни ташкил этишга йўл қўйилади. 3 ёшдан катта бўлган болалар учун мўлжалланган инклюзив гуруҳлар ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларнинг тоифасига қараб тўлдирилади ҳамда кўпи билан 25 нафар бола, шу жумладан ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган кўпи билан 3 нафар болани ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишувга кўра гуруҳларни уларни тўлдиришнинг энг кўп миқдори оширилган ҳолда ташкил этишга йўл қўйилади. (43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон) 44. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида гуруҳларни тўлдириш тартиби мактабгача таълим ташкилотларини сақлаб туриш, тузиш ва уларда ишлаш тартибини ташкил этишга қўйилган санитария-гигиена талабларини ҳисобга олган ҳолда муассис томонидан белгиланади. Download 81.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling