Умумий ва ноорганик кимё институти
Download 1.67 Mb. Pdf ko'rish
|
avtoreferat yusupov f.m
- Bu sahifa navigatsiya:
- Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти
- Б.С. Закиров Фан доктори илмий даражасини берувчи Илмий кенгаш раиси, к.ф.д. А.М.Реймов
- С.С. Хамраев Фан доктори илмий даражасини берувчи Илмий кенгаш ҳузуридаги илмий семинар раиси, к.ф.д., профессор
- КИРИШ (докторлик диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.
Аминов Сабир Нигматович химия фанлари
доктори, профессор Юнусов Мирахмат Пулатович техника фанлари доктори, профессор Шарипов Хасан Турабович химия фанлари доктори, профессор Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти Диссертация ҳимояси Умумий ва ноорганик кимѐ институти, Полимерлар кимѐси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази, Тошкент кимѐ-технология институти ва Тошкент Давлат техника университети ҳузуридаги 16.07.2013.К/Т.14.01 рақамли Илмий кенгашнинг «___»_______________2015 йил соат ____ даги мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 77-а. Тел.: (+99871) 262-56-60; факс: (+99871) 262-79-90, e-mail: ionxanruz@mail.ru). Докторлик диссертацияси билан Умумий ва ноорганик кимѐ институтининг Ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин (___ рақами билан рўйхатга олинган). (Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 77-а. Тел.: (99871) 262-56-60). Диссертация автореферати 2015 йил «__» ________ куни тарқатилди. (2015 йил «___» __________даги № _______ рақамли реестр баѐнномаси). Б.С. Закиров Фан доктори илмий даражасини берувчи Илмий кенгаш раиси, к.ф.д. А.М.Реймов Фан доктори илмий даражасини берувчи Илмий кенгаш котиби, т.ф.д. С.С. Хамраев Фан доктори илмий даражасини берувчи Илмий кенгаш ҳузуридаги илмий семинар раиси, к.ф.д., профессор 5 КИРИШ (докторлик диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Саноати ривожланган давлатлар тажрибасига кўра, ресурстежамкорлик барқарор ривожланишнинг асосий шартларидан биридир. Бу тенденция ўз ѐқилғи- минерал хом-ашѐлари заҳирасига эга бўлган республикамиз - корхоналарида ҳам, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда ҳисобга олинмоқда. Бутун дунѐда нефт ва газ соҳасида хом-ашѐни қазиб олиш, сақлаш, қайта ишлаш ва ташишда буғ-ҳаво аралашмаларидаги (БҲА) паст ҳароратда қайновчи углеводородларнинг буғланишдан йўқотилиши содир бўлмоқда. Буғланишдан йўқотилишини қисқартириш ѐқилғи ресурсларини иқтисод қилишнинг ягона ечими бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқарилишини 20 % га кўтарилишига имкон беради. Юқорида қайд этилган масалаларни ҳал этиш, нафақат иқтисодга, балки атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини яхшилашга ҳам хизмат қилади. Резервуар газ бўшлиғидан БҲА атмосферага чиқиб кетиши сабали йўқотиш содир бўлади. Шунинг учун, ѐқилғи буғланишини ва ѐнғин олдини олиш жиҳозларини ўрнатиш долзарб масала бўлиб келмоқда. Рангли металлургияда ишлатиладиган импорт ўрнини босувчи реагент, сорбент ва улар самарадорлигини ошириш ҳам жиддий муаммо бўлиб, маҳаллийлаштириш технологиясини ривожига туртки бўлади. Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати (Олмалиқ ТКМК) акциядорлик жамиятига (АЖ) қарашли мисни бойитиш фабрикасида (МБФ) мис-молибден руда флотацияси кўпиртиргичлари, углеводород буғ рекуперацияси учун активлаштирилган кўмирга талаб катта. Нодир металларни қайта ишлаш цехида (НМҚЦ) эса молибденли саноат маҳсулоти куюндисини ишлаб чиқаришда, Мо концентратини донадорлашда самарадор боғловчилар маълумлигига қарамасдан, каолин ишлатилиб, эскириб қолган технологик схемадан фойдаланилмоқда. Айтиб ўтилган материаллар коллоид-химик агент бўлиб, гетероген тизимда процесс регулятори ҳисобланади. Сирт ҳодисалари ва мувозанат ҳолати, улар фаза ўртасидаги чегарада ажратилган компонентлари янги сорбент ресурс тежамкор технология, нефть ва газ саноати, ҳамда металлургия учун сирт фаол моддаларга асос бўлди. Мазкур диссертация тадқиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июль №ПҚ-916 сонли «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрь ПҚ-1442-сонли «2011 - 2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида қарори ҳамда 2014 йил 4 февраль ПҚ-2120- сонли ―2014–2016 йилларда тайѐр маҳсулотлар, бутловчи буюм ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури тўғрисида‖ги қарорларида белгиланган вазифаларни муайян даражада бажаришга хизмат қилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling