Умумий ва ноорганик кимё институти
Диссертация мавзусининг диссертация бажарилаѐтган илмий-
Download 1.67 Mb. Pdf ko'rish
|
avtoreferat yusupov f.m
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг мақсади
Диссертация мавзусининг диссертация бажарилаѐтган илмий-
тадқиқот муассасининг илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Умумий ва ноорганик кимѐ институтининг А-6-085 рақамли «Ўзбекистон янги нефтларининг дизелли дистилятини гидротозалаш учун маҳаллий хом ашѐдан фойдаланиб, янги ва импорт ўрнини босувчи самарадор технологияларни ишлаб чиқиш»; 2009-2011 йиллардаги ФА-6- ТО64 рақамли «Газ ва газконденсатларни кимѐвий қайта ишлаш асосида юқориоктан сонли алкилат-, оксигенат- ва компаунд-бензинлар олиш технологияси»; 2009-2011 йиллардаги ИД-8-9/2 рақамли «Газконденсати асосида алифатик эритувчиларни олиш ва татбиқ этиш технологиясини ишлаб чиқиш»; 2009-2011 йиллардаги ФА-Ф3-ТО-94 рақамли «Синтез пайтида туташ реакциялардан олинган интермедиатлар структураси ва хоссалари ҳамда улар ѐрдамида ярим маҳсулотлар ва берилган таркибдаги СФМ тадқиқ этиш», 2012-2013 йилларда бажарилган ИФА-2012-7-6 ―Нефт махсулотлари ва газоконденсатни сиғимларда сақлашда буғланишдан йўқолиши ва фавқулотда содир бўладиган ѐнғинга қарши сузиб юрувчи понтон ишлаб чиқариш ва қўллаш технологияси‖ инновацион лойиҳаси, 2014-2015 йилларда бажарилган 7-ФҚ-0-19005 рақамли «Олмалиқ ТКМК» МЧЖдаги «НМҚЦ» да Мо концентратини олиш жараѐнида каолин ўрнини босувчи боғловчини ўрганиш ва ишлаб чиқаришга татбиқ этиш» мавзусидаги тадқиқотлар таркибий қисмига киритилган. Тадқиқотнинг мақсади - дисперсли буғ-газ-суюқ ѐқилғи ва сульфид- минералли тизим тармоқларидаги самарадор, хусусан: нефт ва газ тармоғида қайта ишлаш, сақлаш, металлургияда мис рудаларини флотацион бойитишга асосланган ресурстежамкор технологик ечимларни яратишдан иборат. Қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни ечиш талаб этилди, нефт ва газ соҳасида: янги адсорбентларда углеводород буғларининг адсорбцияси кинетикасини тадқиқ қилиш; углеводород буғларини рекуперациялаш сорбцион технологиясини ишлаб чиқиш; ѐқилғини сақлашда тежашнинг понтон усулини ишлаб чиқиш; мис рудаларини флотацион бойитишда кўпиклатгич ишлаб чиқиш; Мо концентратини донадорлаш учун янги боғловчи ишлаб чиқиш; Ишланмаларни «Ўзбекнефтегаз» МХК ва «Олмалиқ ТКМК» МЧЖларда татбиқ этишдан бўлган иқтисодий самарадорликни аниқлаш. Download 1.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling