Умумтаълим мактабларини дарсликлар
Download 136 Kb.
|
2 5217460571066074594
- Bu sahifa navigatsiya:
- I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
- II. ТОМОНЛАРНИНГ ХУҚУҚЛАРИ
- III. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
- IV. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
- V. НИЗОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ
- VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
- VII. ТОМОНЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ
- ТОМОНЛАРНИНГ ИМЗОЛАРИ
Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-илова Дарсликлар ва/ёки укув методик қўлланмаларни бепул фойдаланишга бериш тўғрисида ШАРТНОМА Зангиота тумани 2018-йил «____» ___________ Бир томондан Зангиота тумани 22-умумий ўрта таълим мактаб номидан устав асосида иш юритувчи, бундан буён матнда «Мактаб» деб юритилувчи мактаб рахбари Г.К.Зокирова шахсида хамда иккинчи томондан таълим ўзбек тилида олиб бориладиган ____-синф укувчисининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёхуд умумтаълим мактаб ўқитувчиси, бундан буён матнда «Фойдаланувчи» деб юритилувчи ___________________________________ мазкур шартномани қйидагилар хақида тузишди: I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ 1.1. Ижарага берувчи, 2018/ 2019-укув йилида вақтинчалик фойдаланиш учун мазкур Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган дарсликлар ва ёки ўқув методик қўлланмаларни фойдаланувчига беради, Фойдаланувчи эса, мазкур шартноманинг 2.1 ва 2.2-бандларида кўрсатилган миқдорда ва муддатларда ижара тўловини тулаш ва 2019-йил июнь ойигача уларни фойдаланишга ярокли холатда қайтариш мажбуриятини олади. 1.2. Мазкур Шартноманинг предмети бўлган дарсликлар ва ёки ўқув методик қўлланмалар фойдаланувчига қуйидаги номларда бир нусхадан берилади: ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ II. ТОМОНЛАРНИНГ ХУҚУҚЛАРИ 2.1. Мактаб фойдаланувчининг айби билан дарслик ва ёки ўқув методик қўлланма йўколган ёки фойдаланишга яроксиз холатга келиб қолган тақдирда, зарарини худди шундай дарслик ва ўқув методик қўлланма билан қоплашни ёки унинг қийматини мазкур шартноманинг 4.2.3-бандида кўрсатилган тартибда тўлашни талаб қилиш хуқуқига эга. 2.2. Фойдаланувчи ушбу шартнома тузилганидан кейин унинг 1.2-бандида кўрсатилган дарсликлар ва ёки ўқув методик қўлланмаларни фойдаланишга ярокли бўлган холатда бепул берилишини талаб қилиш хуқуқига эга. III. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ 3.1. Мактаб қуйидагиларга мажбур: 3.1.1. Мазкур шартнома тузилганидан кейин, унинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган дарсликлар ва ёки ўқув методик қўлланмаларни фойдаланувчига фойдаланишга яроқли бўлган холатда бепул бериш; 3.1.2. Фойдаланувчининг дарсликлар ва ёки ўқув методик қўлланмалардан фойдаланиш шартлари ва муддатлари тўғрисида маълумотлар билан таъминлаш; 3.2. Фойдаланувчи қуйидагиларга мажбур: 3.2.1. Олинган дарсликлар ва ёки ўқув методик қўлланмаларни фойдаланишга ярокли холатда сақланишини таъминлаш; 3.2.2. Дарсликлар ва ёки ўқув методик қўлланмаларни фойдаланишга яроқли холатда мактабга қайтариш; 3.2.3. Дарсликлар ва ёки ўқув методик қўлланмаларни йўқолган ёки кейинчалик фойдаланишга яроқсиз холатга келиб колган холатларда зарарни худди шундай қоплаш ёхуд унинг бирламчи хужжатларда (хисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қийматини қуйидаги миқдорларда тўлаш; Биринчи синф ўқувчиларининг хар бир дарслиги учун – унинг бир баравари миқдорида; 2-4-синф ўқувчиларининг хар бир дарслиги учун – унинг икки баравари миқдорида; 5-9-синф ўқувчиларининг хар бир дарслиги учун – унинг тўрт баравари миқдорида. IV. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ 4.1. Мазкур Шартнома бўйича олинган мажбуриятларни бажармаганлиги учун Томонлар шартнома шартлари ва конун хужжатларига асосан жавобгарликка тортилади. 4.2. Томонлар бартараф этиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) окибатида ушбу шартнома буйича мажбуриятларни қисман ёки тўлик бажармаганликлари учун жавобгарликдан озод этилади. V. НИЗОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ 5.1. Мазкур шартноманинг амал килиши давомида вужадга келган низолар томонлар орасида музокаралар олиб бориш йўли билан хал килинади. 5.2. Низоларни хал қилишда келишувга эришилмаган тақдирда, улар қонун хужжатларида белгиланган тартибда, суд томонидан хал этилади. VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР 6. Мазкур шартнома билан тартибга солинмаган ўзаро муносабатлар қонун хужжатларига асосан хал қилинади. 7. Мазкур шартнома 2 та асл нусхада тузилди. VII. ТОМОНЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ Ижарага берувчининг рақами (номи): Ижарага олувчининг Ф.И.О 22-умумий ўрта таълим мактаби ____________________________________________ Манзили: Наврўз 100-уй. Манзили:____________________________________ Телефон/факс: +99895 5153031 Паспорт серияси, рақами, ким томонидан ва Шахсий ғазна хисоб варағи: қачон берилган:_______________________________ 401122860272377950100075096 ____________________________________________ МФО: 00014 Ўқувчининг Ф.И.О:____________________________ СТИР:___________________________________ _____________________________________________ ХХТУТ:__________________________________ ТОМОНЛАРНИНГ ИМЗОЛАРИ Ижарага берувчи: ___________ Мак.рах: Г.К.Зокирова Ижарага олувчи: ___________________________ (имзо) ( Ф.И.О, имзо) М.Ў. 2018 - йил «____» _______________ 2018 - йил «____» _______________ Download 136 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling