Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги


Download 426.34 Kb.
bet3/22
Sana26.10.2023
Hajmi426.34 Kb.
#1723077
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Документ Microsoft Word

Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги ПҚ–362-сонли «Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ–1875-сонли «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
умумтаълим мактаблари — давлат умумий ўрта таълим мактаблари, ихтисослаштирилган мактаб, махсус мактаб ва мактаб-интернатлар ҳамда нодавлат умумтаълим мактаблари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
дарслик — давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқув дастури асосида дидактик, методик, педагогик-психологик, эстетик ва гигиеник талабларга жавоб берадиган, ўқув фанининг мавзулари тўлиқ ёритилган, унинг асослари мукаммал ўзлаштирилишига қаратилган, ўқув фанининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда таълим олувчиларнинг ёши ва психофизиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиладиган, назарий маълумотлардан ташқари амалий-тажриба ва синов машқларини қамраб олган китоб шаклидаги ўқув нашри;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 11 апрелдаги 3-мҳ, 38, 1, 20-мҳ ва 1-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2577-2, 27.04.2017 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 308-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўқув-методик қўлланмалар (бундан буён матнда ЎМҚлар деб юритилади) — умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига мўлжалланган ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (бундан буён матнда Халқ таълими вазирлиги деб юритилади) томонидан ўқув жараёнида фойдаланишга тавсия этилган методик қўлланмалар, шунингдек уларнинг мультимедия иловалари;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 11 апрелдаги 3-мҳ, 38, 1, 20-мҳ ва 1-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2577-2, 27.04.2017 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 308-модда)

Download 426.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling