Умумтаълим муассасалари жисмоний тарбия фани ўқитувчилари малакасини ошириш курси (Марказ)
Download 63.59 Kb.
|
1 2
Bog'liq1-МАВЗУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Ўзбек модели”
- . "Ўзбек модели”
“Ўзбек модели”да белгилаб берилган тамойилларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Мустақиллик туфайли жамият иқтисодий негизи ягона коммунистик ғоянинг таъсиридан халос этилганлиги иқтисодиётни сиёсатдан устуворлигини амалда таъминланаётганлиги иқтисодий ҳаётдаги ўзгаришларни муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда. Мустақиллик туфайли давлатга қараш тубдан ўзгарди. Ислом Каримов асарларида давлат бош ислоҳотчи эканлиги алоҳида таъкидланади. Натижада собиқ совет даврида амал қилган “давлат-жамият-инсон” тизими ўрнида “инсон-жамият-давлат” тизимига ўтилганлиги билан аҳамиятлидир. Бу орқали инсон манфаатларининг давлат манфаатларидан устуворлиги аниқ белгилаб қўйилди. Давлатнинг ҳукмронлигига барҳам берилди. Давлат бош ислоҳотчи сифатида жамият ривожланиши билан боғлиқ бўлган унинг қонуний асосларини яратишда ҳамда қабул қилинган қонунларнинг ижросини назорат этишда бош ислоҳотчи ролини ўйнамоқда. “Ўзбек модели”да қонун устуворлиги муҳим тамойили ҳисобланади, унга кўра қонун олдида барчанинг баробар эканлиги ўзининг аниқ ифодасини топган. Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда “кучли ижтимоий сиёсат” тамойилига амал қилиб келинмоқда. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қатламлари давлат томонидан ҳимоя қилинмоқда ва ижтиоий қўллаб-қувватланмоқда. "Ўзбек модели”да ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш тамойили жамиятнинг тадрижий ривожланишини таъминлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикасида ҳозирда бешта сиёсий партиялар мавжуд 1. Ўзбекистон Халқ демократик партияси. 2. Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси. 3. Ўзбекистон Адолат социал демократик партияси. 4. Ўзбекистон Либерал демократик партияси. 5. Ўзбекистон Экологик демократик партияси [1]Ислом Каримов. Ўзбекистон Республикасини16 йиллик мустақил тараққиёт йўли.– Т.2007. [1]Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. 12-модда. – Т.: Ўзбекистон, 2010. Download 63.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling