Умумтехник “taсдиқлайман” фанлар
Тузувчи Ш.Мардонов
Download 1.93 Mb.
|
Mashinalar YK
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вариант №8 “TAСДИҚЛАЙМАН
- Ўрмаловчи ( занжирли ) юриш
- Ғилдиракли
- Одимловчи ( қадамловчи ) юриш
Булдозерлар, тузилиши ва турлари. Юриш жихозларининг турлари. Қурилиш машиналарини бир иш жойидан бошқа иш жойига уни қўшимча ташувчи воситаларисиз бориши учун унинг юриш ускуналаридан фойдаланилади. Қурилиш машиналарида асосан юриш ускуналарининг қуйидаги турлари қўлланилади; ўрмаловчи (занжирли), ғилдиракли, темир йўлда ва одимлаб (қадамлаб) юрадиган, сув ҳавзаларида сузиб юрадиган Ўрмаловчи ( занжирли) юриш ускуналари асосан махсус йўллар бўлмаган жойларда қўлланилади. Улар асосан икки занжирли бўлиб, машина массасининг ортиши билан уларнинг сони ошиши мумкин (уч,тўрт, олти, саккиз ва ҳ.к.). Бу ускуналарнинг грунтга берадиган солиштирма босими 0,015...0,60 МПа бўлиб, ҳаракат тезлиги 0,05...9 км/соат ни ташкил қилади. Ғилдиракли юриш ускуналари, массаси унча катта бўлмаган (80 тоннагача) қурилиш машиналарида ўрнатилган бўлиб, бу машиналарнинг тезлиги 5...80 км/соат оралиқда бўлиб, уларнинг грунтга берадиган солиштирма босими 0,2...0,5 МПа ни ташкил қилади. Бундан шуни хулоса қилиш мумкинки, ўрмаловчи юриш ускуналарига нисбатан тезлиги юқори бўлсада, грунтга берадиган солиштирма босими ҳам анча юқори. Бу эса уларнинг ўтувчанлигини камайтиришига сабаб бўлади. Одимловчи (қадамловчи) юриш ускуналари, массаси жуда катта бўлган машиналарда қўлланилади. Масалан қадамловчи экскаваторларда. Қадамловчи юриш ускунасининг эксцентрик вал ёрдамида ишлайдиган тури ҳам мавжуд. Грунтни зичловчи машина ва ускуналар. Одатда қазиб чиқарилган ва юмшатилган грунтларнинг зичлиги 1,1...1,3 т/м3 оралиқда бўлади. Бундай грунтларда ёки уларни ташиб келтириб, улардан қурилган гидротехник иншоотлар ва уларнинг пойдевори бўлган грунтнинг зичлиги 1,45...1,85 т/м3 оралиқда бўлиши керак. Грунтни бу даражада зичлаш учун унга керакли босим кучи қўйилиши керак. Бундай кучларни ҳосил қилишда машина ва механизмлардан фойдаланилади. Грунтни зичлаш учун махсус иш жиҳозлари яратилган бўлиб, улар машиналарга осма, тиркама ва ўзи юрар қилиб ўрнатилади ва бу машиналарни грунт зичловчи машиналар деб юритилади. Грейдерларнинг тузилиши, ишлаш жараёни ва иш унумдорлиги. Грейдерлар асосан йўл қурилишида жумладан: - грунт қазиш ва текислаш; - шағалларни текислаш; - асфалт билан аралаштириб, ёйиб, текислаш; - канал сиртини текислаш; - ҳамда қор тозалаш ишларида ишлатилади. Грейдер механик ва гидравлик бошқари-ладиган, тиркама, ярим тиркама ва ўзиюрар (автогрейдер) турлари мавжуд. Vgh - ағдаргич олдидаги грунтнинг ҳажми, м3; kge - грунт ҳажмини йўқотиш коэффициенти (грунтни транспорт қилиш масофасига боғлиқ, автогрейдерлар учун транспорт килиш 1000 м); ky - грунтни юмшатиш коэффициенти (ky=1,2…1,3); td - бир давр иш бажаришга сарфланган вақт, с.
Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling